Главная » 2018 » Август » 1 » Аҳоли турмуш сифатини ошириш — устувор вазифа
14:18
Аҳоли турмуш сифатини ошириш — устувор вазифа

Вилоят марказидан 300 километр олисда жойлашган Учқудуқ туманида олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида одамларнинг келажакка бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда.

Текис ва равон йўллар, замонавий типда қурилган ижтимоий соҳа объ­ектлари, савдо ва маиший хизмат би­нолари ҳу­дуд иқ­тисодиётини ривожланти­риш би­лан бирга янги иш ўринлари яра­тиш­га асос бўлиб, пировардида аҳо­ли тур­муш фаро­вон­лигини таъ­минламоқда.

Айниқса, мамлакатимизда Прези­дентимиз раҳбарлигида тадбиркор­лик қиламан, одамларни иш билан таъ­минлайман, деган ҳар бир фуқа­рога имтиёз ва имкониятлар бери­лаётганлиги бунда муҳим омил бўлаётир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил март ҳамда апрель ойларида вилоятимизга ташрифи чоғида бер­ган топшириқларига асосан, 2018-2019 йилларда Учқудуқда хизмат кўр­сатиш ва сервис, қишлоқ хўжалиги ҳамда ишлаб чиқариш соҳа­ларида жами қиймати 38 мил­лиард 650 мил­лион сўм бўлган 21 та лойиҳа амалга ошириляпти. Жумла­дан, яқинда ишга тушган "Green group Uchquduq" хусусий корхонаси томонидан енгил саноат маҳсулот­лари чиқиндилари­дан декоратив гипс (девор безак­лари) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. "Микрокре­дитбанк"нинг туман фи­лиали томо­нидан ажратилган 22 мил­лион сўм кредит ва тадбиркорнинг ўз маб­лағлари ҳисобига ишга туши­рил­ган мазкур қувват ишлаб чиқараёт­ган маҳсулотлар сифатлилиги ва бежиримлиги билан харидорларга манзур бўляпти.

Ҳудудда амалга оширилаётган кенг бунёдкорлик ишлари арзон ва сифатли қурилиш материалларига бўлган талабни кундан-кунга ошир­моқда. Шуни инобатга олиб, туман­да профнастил, шлакоблок ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қи­лиш ишлари олиб борилаётир.

Таъкидлаш жоизки, бу ерда яшовчи аҳоли қа­дим­дан ҳудуд иқлим шароитидан келиб чиқиб, қо­ра­кўл­чилик, чорвачилик ва туячилик билан шуғулланиб келган. Шунинг учун бу ерда чор­вачиликни ривож­лантириш бўйича катта таж­ри­бага эга чорвадорлар бисёр. Айниқса, қўй­чи­ликни ривожлантириш кони даромад. Шу йў­налишда "Томди труба" фермер хў­жалигига Халқ банкининг Зарафшон шаҳар фи­лиа­лидан 250 миллион сўм кредит маблағи ажратилиб, чорва моллари парвариши йўлга қўйилди. Бу эса туманнинг жун, сифатли ва бежирим қоракўл тери, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳаж­ми­ни оширяпти.

Албатта, туманимизда тадбиркорлик қилиш учун қулай инвестицион муҳит яратилган. Шу­нинг учун сўнгги пайтларда лойиҳалар билан та­нишиш мақ­садида юртимизнинг бошқа ҳу­дудлари ва хориж дав­латларидан келаётган меҳмонлар сони кун сайин ортиб бораётир. Улар учун сифатли меҳмонхона хизматларини ташкил этиш мақсадида "Учқудуқ Элмурод Сервис" МЧЖ томонидан банк кредити ва ўз маблағи ҳи­собидан умумий қиймати 500 мил­лион сўмлик замонавий меҳмонхона қуриляпти. Мус­тақилли­ги­мизнинг 27 йиллиги шодиёналари ара­фа­­си­да мазкур объект фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, айни пайтда тўртта сектор раҳ­бар­лари томонидан 2018-2021 йилларда хори­жий ин­вестициялар иштирокида ташкил эти­ла­диган 8 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шу асосда жо­­рий йилнинг IV чорагида ишга туширилиши ре­жалаштири­лаёт­ган Корея Республикаси ин­вестицияси иштиро­ки­даги "Қизилқум мар­ва­риди" хусусий корхонаси то­монидан олис чўл ту­­манида гидропоника усулида иссиқхона ташкил этилади. Лойиҳа қиймати 600 минг АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу объект ишга тушганидан сўнг 15 та янги иш ўрни яра­тилади. Арзон ва сифатли помидор, бодринг, булғор қа­­лампири каби қишлоқ хўжалиги маҳсулот­лари туман аҳли дастурхонига етказиб бе­ри­лади. Шу­нингдек, лойиҳа қиймати 1,5 миллион дол­лар бўлган Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон инвести­цияси иштирокидаги "Алтинтау Гранит Инвест" масъулияти чекланган жамияти йил охи­рида ишга туширилиб, мармар, гранит тош­ларини қайта иш­лаш фаолиятини амалга оши­ради. Натижада қў­шимча 100 та янги иш ўрни яратилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, аҳолини иж­тимоий ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муам­мо­ларни ўз вақтида бартараф этиш, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахс­ларни ҳар то­монлама қўллаб-қувватлаш ҳам долзарб вазифа­лари­миздан саналади. Хусусан, йил бошидан бу­гунга қадар 214 нафар иш билан банд бўлмаган фу­қарога оилавий тадбиркор­лик­ни йўлга қўйиш мақ­садида 2 миллиард 275 мил­лион сўм микро­кредитлар ажратилди. Бу ўз нав­батида аҳолининг иш билан бандлигини таъ­мин­лашга, бозорда нарх-навони бир маромда ушлаб туришга замин яратди. Шунингдек, фу­қа­роларнинг талаб ва эҳтиёжларини ино­батга олган ҳолда намунавий лойиҳалар асосида 2 та 3 қаватли ҳар бири 18 хонадонли арзон уй-жой­лар қуриш ишларини бошлаб юбордик. Бунинг учун 0,6 гектар ер майдони ажратилиб, бугунги кунда "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук бўлиб вояга етказиш доимо диққат марка­зимизда. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мак­таблари, лицей ва касб-ҳунар кол­лежларида таълим олаётган ёшларга зарур шарт-шароитлар яратишга асосий эътибор қаратиляпти. Ўқитувчи­ларнинг кас­бий малака­сини ошириш, ўқув қуроллари билан таъ­мин­лаш, истеъдодли ва қобилиятли ўқувчи­лар­ни рағ­батлантириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

  • Президентимизнинг ташрифлари да­вомида туманимизда 2 та нодавлат ва давлат-ше­рикчилик асосида 120 ўринли мактабгача таъ­лим муассасаси қуриш белгиланган эди. Шу асосда тадбиркор Ў. Жумаевга "Йўлчилар" овул фуқаролар йиғини ва "Абай" МФЙ ҳудудидан ер майдонлари ажратилди.

Ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, са­ноат ва бошқа барча соҳаларда олиб борилаёт­ган кенг қамровли ислоҳотларда туман аҳли шунчаки то­мо­шабин эмас, балки ташаббус­кор­лик билан фаол иштирок этаётгани ислоҳот­лар­нинг жадаллашувида муҳим омилдир.

Категория: Новости Навои | Просмотров: 31 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]