Главная » 2018 » Август » 1 » Увайсийлик насиб этган авлиё
14:17
Увайсийлик насиб этган авлиё

Жорий йилда улуғ аллома, мутасаввуф Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги республикамизда кенг нишонланади. Бу таклиф Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойида Бухоро вилоятига ташрифи чоғида билдирилган эди. Бугунги кунда таниқли бобокалонимизнинг Когон туманидаги меъморий мажмуасида бунга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Хўш, дунё эътибори ва ша­ра­­фига ҳамда "Баҳо ул — Ҳақ" (Ҳақ таолонинг нури), "Баҳо уд-дин" (диннинг нури) сингари фах­рий мартабаларга эга та­риқат асосчиси ўзи аслида ким? Нима учун алломани ора­дан етти аср ўтса-да, бану ба­ша­­рият, айниқса, ислом ола­ми бу қадар эъзозлайди?

Тарихга назар ташлайдиган бўл­­­сак, авваламбор Муҳаммад ибн Бурҳониддин, яъни Ба­ҳоуд­дин Муҳаммад Нақшбанд Бухорий (1318 - 1389) мусулмон оламида Баҳоуддин бало­гар­дон, Шайх Баҳоуддин, Хожаи Буз­­руг, Шоҳи Нақшбанд ва ҳаз­­рати Баҳоуддинжон ном­лари билан машҳур бўлган.

Айрим тазкираларда қайд эти­лишича, унинг муаттар бўй билан туғилиши — хос хусу­сият ила дунёга келиши даст­лаб ро­митанлик донишманд Бо­бойи Самосийга аён бўлган. Ба­ҳоуд­дин бир муддат мазкур авлиё қарамоғида ва тар­бия­сида ул­ғайиб, камол топади. Ке­­йин­чалик устози таклифи би­лан ҳозирги Когон тумани ҳу­дудига бориб, ўз замона­си­нинг етук алломаларидан бири Сайид Мир Кулолга шогирд туш­­ди. Устози уни Баҳоуддин ба­логардон, улуғ авлиё дара­жа­сига кўтарган, онгу шуурига ислом дини ва тасаввуф таъ­лимотини сингдира олган. Шу­нингдек, унинг кейинги ка­мо­лоти, етук саводи ва мукаммал илми устида Мавлоно Ориф Деггароний, Қосим Шайх, қо­лаверса, ўз замонасининг етук алломаси Баҳоуддин Қишло­қий­­ларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Ҳазратнинг касби матога нақш солмоқ бўлган. Хожа Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Fиждувоний таълимотлари не­гизида нақшбандия тари­қа­тига асос солган бу пиру калон калимаи шаҳодатни матога тил­­ларанг зар иплар билан ти­киб, ўз хонаси қиблагоҳига осиб қўйгани тарих китоб­лари­да келтирилади. Шу сабабдан ҳам нақшбандия таълимотида "Нақш банд бар дил банд" — яъни, "Аллоҳ номини дилингга нақш қил" дейилади.

Баҳоуддин Нақшбандни бу­тун ислом оламига танитган, етти олам сарвари ҳамда етти ша­риф шаҳарлар донишу дунё­си мақоми ва унвонига қа­дар кўтарган ягона жиҳат, бу унинг увайсийлигидир.

Увайсийлик даражаси ас­лида нимани билдиради? Али­шер Навоий бу саволга қуйи­дагича жавоб берган: "Ҳар ки­шики, бу тоифадан зоҳир юзи­дан пири маълум бўлмаса ва машойихдан бирининг руҳи они тарбият қилган бўлса, они увайсий дерлар". Инчунин, ўтган улуғлардан бирининг руҳи хаёлдами ёхуд тушдами ин­сонни тарбия қилган бўлса, ўша одам шак-шубҳасиз увай­сий саналар экан.

Ислом динида илк увайсий Шайх Султон Увайс Қараний ҳи­­собланади. Зеро, мазкур шайх, яъни Султон Увайс пай­­ғам­баримиз Муҳаммад (С.А.В.) билан замондош бўл­са-да, ҳеч қачон муборак зот билан юзма-юз учрашмаган ва кўр­маган. Бу серидрок шайхга ҳур­мати ва эътибори баланд бўл­гани боис, пайғамбаримиз бе­назир тақводорни руҳан тар­бия қи­либ, увайсий мақоми да­ража­сига қадар кўтар­ганлар.

Шу ўринда Абдулхолиқ Fиж­ду­воний вафоти билан унинг руҳий шогирди — Баҳоуддин Нақш­банд таваллуд саналари орасида 139 йил фарқ бор­ли­гига эътибор қаратсак. Абул­муҳ­син Муҳаммад Боқирнинг "Мақомати Шоҳи Нақшбанд" асарида қайд этилишича, бир кеч хуфтон вақтида Баҳоуддин Бу­хорои шарифдаги учта қаб­ристонга зиёратга бориб­ди. Ҳар мозорда биттадан чи­роқ­дон бўлиб, ичи тўла ёғ, ле­кин пилиги ёғ ичига чуқур бот­ган. Шу сабаб, чироқлар хира ёна­ётган экан. Бу манзарани кў­риб, ҳазрат ўзича мушоҳада қилибди. Учинчи қабристонга ет­ганида қиблагоҳ томон даб­дурустдан ёришиб, бир тахт пайдо бўлибди. Унинг олди парда билан тўсилган, устида бир улуғ зот ва атрофда бир неч­та нуроний пирлар ўтир­гани яққол кўринибди.

Баҳоуддин пирлар орасидан Бобойи Самосийнинг руҳ­лари­ни танибди. Ҳазратга шунда яққол аён бўлдики, улуғ тахтда ўтирган буюк зот Абдулхолиқ Fиждувоний ва ён-атрофда­гилар у кишининг энг яқин ас­ҳоблари — Хожа Ориф Рев­га­­рий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али ар-Ро­ми­таний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий.

Бир сўз билан айтганда, увай­­сийлик мақомига эришган аллома Баҳоуддин Нақшбанд­нинг илмий мероси ва ижоди­ни ўрганиш бугунги авлодлар олдидаги бурч саналади. Куз фаслида бўлиб ўтиши мўлжал­ланган юбилейга пухта тарад­дуд кўрилаётган экан, демак, нафақат юртимизда, балки кенг ислом оламида ҳадемай улуғвор байрам нишонланади.

Категория: Культура | Просмотров: 27 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]