Главная » 2018 » Июль » 23 » Республика кимёгарларининг истиқболли халқаро амалий семинари
10:19
Республика кимёгарларининг истиқболли халқаро амалий семинари

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ кимё саноати соҳасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимизнинг тармоққа оид қарорлари асосида 2017-2021 йил­ларда саноатни ривожлантириш дастури қа­бул қилинди. Унда умумий қиймати 3,1 мил­лиард долларга тенг қирқдан ортиқ инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, маҳсулот ҳаж­мини 2 ярим марта, экспортни 2,7 баробар оши­­риш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини 42,5 фоизга етказиш ҳамда элликка яқин янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз­лаштириш, 3,2 мингдан зиёд янги иш ўрин­лари яратиш кўзда тутилган.

"Navoiyazot" акциядорлик жамиятида "О'z­kimyo­sanoat" АЖ корхоналарида амалга оши­ри­лаётган инновацион лойиҳалар" мавзусида хал­қаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Гер­­мания, Россия, Украина каби қатор хорижий дав­латларнинг йирик компаниялари вакиллари, республикамизда фаолият юритаётган кимё корхоналари ва ташкилотлари раҳбар ҳамда етак­чи мутахассислари, Ўзбекистон Республи­ка­си Фанлар академияси олимлари иштирок этди.

Меҳмонлар дастлаб жамият ҳудудида барпо эти­лаётган янги ишлаб чиқариш майдон­ларида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-мон­таж ишлари билан танишдилар. Айни кунда бу ерда Япониянинг "Mitsubishi Heavy Industries, Ltd" ва "Mitsubishi Corporation", Хитойнинг "China CAMC Engineering CO., LTD", Швейца­риянинг "CASALE SA" компаниялари билан ҳам­корликда аммиак, карбамид, азот кис­лотаси, поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода, метанол ишлаб чиқариш маж­муалари бунёд этилмоқда. Инвестиция дастурига киритилган бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,7 мил­лиард АҚШ долларини ташкил этади.

Жамият фаоллар залида ўтган семинарда меҳ­монларни корхона бошқаруви раиси Б.Шари­пов қизғин қутлади ва бу ерда ижтимоий-иқ­ти­содий соҳаларда олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. Корхона бош муҳандиси Н. Жўраев "Navoiyazot" акциядорлик жамиятини 2018-2028 йилларда инновацион ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш дас­­­­­тури" мавзусидаги мару­за­­­сида кимёгарлар то­мо­нидан ўз­лаштирилган, ишлаб чиқа­ришга жо­рий этилган ва эти­лаётган, халқ хўжалигида кенг фойда­ла­ниладиган NPK ўғити, бутанол, фор­ма­лин, бу­ти­ла­цетат, ацетон, кальций гипох­ло­рити ху­сусида тўх­талди.

Таниқли академиклар А. Да­да­­ходжаев, Н. Юсуп­беков ва Ш. На­мозовлар бугун рес­пуб­ликамиз кимё корхо­на­ларида маҳсулот тур­ларини кўпай­тириш, ҳаж­ми­ни оши­риш, шу­­нинг­дек, экс­порт­боп то­варлар ишлаб чиқа­ришни юксалтириш борасида олим­лар ҳамда мутахас­сислар олдида турган устувор вази­фа­лар ху­сусида сўз юритишди.

Дунёда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш­да қатор янги технологиялар қўлланил­моқда. Жамоамиз улардан бир нечтаси­ни ўз­бекистонлик ҳамкорларга таклиф этади. Ай­ниқса, аммиак, карбамид, азот каби ўғитлар тай­­ёрлаш жараёнини интеграциялашда, ху­сусан, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда ус­куналардан фойдаланиш унумдорлигини оши­ришда улар муҳим ўрин эгаллайди. Бугунги се­минардан ўзимиз учун ҳам баъзи самарали жи­ҳатларни кашф этдик.

Амалий тадбирда, шунингдек, олимлар то­мо­нидан технологик жараёнларни бошқариш ти­зимида, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда ин­новацион ишланмалар ва уларни татбиқ этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Меҳ­монлар "Navoiyazot"да амалга оширилаётган истиқболдаги йўналишлар, маҳсулот ишлаб чи­қариш харажатларини қисқартириш, рақо­бат­бардошлигини оширишга қаратилган иннова­цион лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Категория: Новости Навои | Просмотров: 20 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]