Главная » 2018 » Июль » 23 » "Маликобод" намунали ҳудуд
11:17
"Маликобод" намунали ҳудуд

"Обод қишлоқ" дастури ижросини таъминлаш мақсадида Қизилтепа туманининг Тошработ қўрғони ҳудудидаги қишлоқларни янгича қиёфага киритиш учун 64 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозир бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, дастур доирасида аҳолининг ҳу­қуқий онгини юк­сал­тириш мақсадида бел­ги­лан­ган чора-тадбирлар юзасидан тизимли иш­лар олиб борилаётир.

Яқинда худди шундай тадбирлардан бири ви­лоят ички ишлар бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими, Ўз­бекистон ёшлар иттифоқи кенгаши масъул хо­димлари иштирокида "Маликобод" қишлоғида ўтказилди.

Туманнинг кенг жамоатчилик вакиллари қат­нашган маънавий-маърифий учрашувда "Обод қишлоқ" дастури доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари аҳоли учун зарур ҳаётий шарт-шароитлар яратаётгани ҳақида сўз борди.

Маҳалла ҳудудидаги 31-умумий ўрта таълим мактаби аввал 300 ўринга мўлжал­лан­ган, дарслар 2 навбатда ўтказиларди, эндиликда "Обод қишлоқ" дастури асосида таълим муассасаси учун янги, қўшимча 220 ўринли ўқув биноси қуриб бит­казилди. Ҳозир бу замонавий масканда сўнгги пар­дозлаш ишлари олиб борилмоқда. У фой­да­ланишга топширилгач, ўқувчилар бир нав­батда таҳсил олади. Бундан ташқари, ҳудудда янги мак­табгача таълим муассасаси, МФЙ би­но­си ҳам янгидан қурилган бўлса, қишлоқ врач­лик пункти тўлиқ таъмирланди.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда "Малик­обод"да 50 га яқин бино янгидан қурилмоқда. Эъ­тиборлиси, бу каби бунёдкорлик ишларига нафақат бюджет, балки тадбиркорларнинг ўз лойиҳалари асосида тегишли маблағлар ҳам жалб этилмоқда. Болажонлар учун барпо этилган МТМ ҳамда аҳолининг бўш вақтини мазмун­ли ўт­казиш мақсади­да ҳозирланган сунъий қоп­ла­мали спорт май­дончаси шулар жумласидан.

Бундан ташқари, қишлоқдаги ички йўллар ҳолати яхшиланди. Аҳо­ли учун тоза ичимлик суви етказиб берилди. Ҳу­дудда ерларнинг мелиоратив ҳолатини ях­шилаш мақсадида мавжуд зовурлар тозаланди. Электр энергияси тизими буткул янгиланди. Қишлоқда 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, ёғоч устунлар бетон­лисига ал­маш­тирилди. Эскирган электр тар­моқлари ўрнига замонавий кабеллар тортилди.

"Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури доира­сида 50 та хонадонга 50 бошдан парранда тар­қатилиб, фуқароларга иссиқхона ташкил этиш, паррандачилик ва асаларичилик, чорвачилик би­лан билан шуғулланиши учун банклар томонидан им­тиёзли кредитлар ажратилди. Бунинг са­ма­раси ўлароқ, қўшимча ишчи ўринлари ярати­ляп­ти. Маҳалла ҳудудида 4 гектар майдонда ис­сиқхона хўжалиги ҳам йўлга қўйилди.

Айни пайтда ёш тадбиркорнинг хужалигида 6 минг бош товуқ парваришланяпти, уш­бу тармоқни ривожлантиришга аҳд қилганлар сони кўпайиб бормокда.Хусусан, маҳалла­да 120 минг бош парранда парваришланадиган фаб­рика жадал суръатда қурилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, "Обод қишлоқ" дас­тури доирасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани одамларнинг эртанги кун­га ишончини мустаҳкамлаб, уларни янада фи­докорона меҳнат қилишга ундамоқда.

Категория: Новости Навои | Просмотров: 19 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]