Главная » 2018 » Июль » 23 » Инвестиция лойиҳалари — аҳоли фаровонлигига
10:15
Инвестиция лойиҳалари — аҳоли фаровонлигига

Юртимизда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва улардан мақсадли фойдаланишни жадаллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам бу йўналишда алоҳида дастур қабул қилиниб, чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳудудда 2018-2019 йил­лар­да 21 та ин­вестиция ло­йи­ҳасини ҳаётга татбиқ этиш ре­жа­лаш­тирилган. Уларнинг умумий қий­мати 38 миллиард 650 миллион сўмни таш­кил этади. Шундан 11 миллиард сўми ти­жорат банк­­лари маб­лағларидир. Пи­ро­вардида, 452 та янги иш ўрни яра­тиш кўз­да тутилган.

Ўтган ярим йилда 10 тало­йиҳа фой­да­ланишга топши­ри­либ, бу учун 4 мил­лиард 992 миллион сўм сарфланди. Қол­ган лойиҳалар устида ҳам ишлар жадал ра­вишда олиб борил­моқда. Хусусан, туман аҳо­­ли­сининг балиқ ва балиқ маҳсулот­лари­га бўлган талабидан келиб чиқиб "Тўрт кран балиғи" масъулияти чекланган жа­мияти то­монидан истиқболли лойиҳа амал­га оширилмоқда. Бундан ташқари, ту­манда паррандачиликни ривожлан­ти­риш бо­расида иш олиб бораётган тад­бир­кор М. Қурбоновнинг саъй-ҳаракатлари ҳам эътиборга молик. 400 миллион сўмлик маз­кур лойиҳа бўйича амалга оширилаётган иш­лар яқин ойларда якунланиб, янги таш­кил этиладиган корхонада 12 та иш ўрни яратилади.

Аҳоли фаровонлигини ошириш, иш би­­лан таъминлаш, бозорни арзон, си­фат­ли маҳсулотлар билан тўлдиришга қа­ра­тилган янги лойиҳалар ҳам ишлаб чи­қил­моқда.Жумладан, "Уч­қудуқ юксалиш сари" хусусий корхонаси то­мо­ни­дан 160 миллион сўм маблағ эвазига аҳо­­лини тоза ичимлик суви билан таъ­мин­­лаш борасида тизимли ишларни амал­га ошириш режалаштирилган. Маз­кур ло­йиҳага кўра 6 та тоза ичимлик суви тар­қа­­­тиш шохобчаси фаолияти ишга тушади. Бундан ташқари, ҳудуд имконият­лари­дан келиб чиқиб, янги турдаги маҳсу­лотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳам ҳаракат қиляпмиз.

Ана шундай лойиҳалардан бири "Ишонч Феруз" МЧЖ томонидан олиб борилаётган бўлиб, корхона профнастил ва шла­коблок маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режа­лаш­тирган. Бунинг учун 25 минг АҚШ дол­лари қийматидаги маблағ ўзлашти­ри­­лиши лозим. Ҳозирда лойиҳа доира­сида Хитойдан асбоб-ускуналар кел­ти­рилиб, ўрнатилди. Бир кунда 200 м2 проф­настил ва 500 дона шлакоблок ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада 10 та иш ўрни яра­тилади.

"Учқудуқ стоматология" ху­сусий кор­хо­наси, "Грант мега ин­вест" ва "Умида труст" масъу­лияти чек­ланган жамиятлари син­гари кўп­лаб корхоналар фаолиятини кен­гайтириш натижасида ҳам ян­ги иш ўрин­лари барпо эти­ли­ши режа­лаш­­тирилган.

Туман раҳбарияти ижтимоий со­ҳага ҳам алоҳида эътибор қарат­моқда. Жумладан, ҳудудда мавжуд мактабгача таълим муас­саса­ларига 71,6 миллион сўм маб­лағ эвазига видеокузатув мослама­лари ўр­натилиб, бола­ларга бери­лаётган таълим-тарбия, таълим мас­кан­ларидаги ошхона­лар фаолияти назоратга олинди. Шу­нинг­дек, "Алтинтау" ОФЙ қиш­лоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш учун 175 мил­лион, жиҳозлашга эса 20,5 миллион сўм йўналтирилди. "Кок­патас" маҳалла аҳо­лисини тоза ичимлик суви билан таъмин­лашга қаратилган саъй-ҳара­катлар даво­мида 281,3 миллион сўмлик ишлар бажарилди.

Мамлакатимизда аҳоли учун яратила­ёт­ган имконият ҳамда шароитлар, албатта, қисқа муддатларда ўз мевасини беради. Ажратилаётган маблағлар инвестиция лойиҳаларининг тезроқ амалга киритили­шига, янги иш ўринлари яратиш, нати­жада юртимиз иқтисодиётини барқарор­лаштириш ва аҳоли фаровонлигини оши­ришда муҳим омил бўлади.

Категория: Экономика | Просмотров: 18 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]