Главная » 2018 » Июль » 22 » Асаларичилик ривожланмоқда
14:26
Асаларичилик ривожланмоқда

Асал ўнлаб касалликларга даво бўлгувчи неъмат саналади. Уни етиштириш эса ўта нозик ва эътибор талаб этадиган соҳадир. Мамлакатимизда ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжни қондириш ва тармоқда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш мақсадида кейинги йилларда қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Хусусан, давлатимиз раҳба­ри­нинг 2017 йил 16 октябрдаги "Республикамизда асаларичи­лик тармоғини янада ривожлан­тириш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида"ги қарори соҳани бош­­­қариш тизимини тубдан тако­миллаштириш, тизимда насл­чи­лик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асалари­чилик хўжаликлари фаолияти сама­ра­дорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кў­пайтириш, қайта ишлаш, экс­порт сало­ҳиятини ошириш, шу­нингдек, илғор тажрибалар­ни татбиқ этишга замин яратди.

Айни кунда республикамизда 2 мингдан ортиқ асаларичилик ташкилотлари фаолият олиб боради. Яқин келажакда улар­нинг сони янада ошиб, асал етиштириш миқдорини жорий йилда 17 минг, 2021 йилда эса 23,7 минг тоннага етказиш мўл­жалланган. Жумладан, вилоя­ти­мизда 2018 йилда маҳсулот ҳажмини 51 тоннага, ўтган йил­га нисбатан ўсишни 120 фоиз­га таъминлаш кўзда тутилмоқ­да. Ҳосилнинг 48 тоннаси деҳ­қон ва шахсий ёрдамчи хўжа­лик­лар томонидан тайёрлана­ди. Бунга ҳамкорликда иш олиб бориш, асаларилар учун сунъ­ий озуқалар ишлаб чиқариш ташкил этиб, хўжаликлар захи­ра база­сини мустаҳкамлаш, касаллик­лар­нинг олдини олиш, даволаш ва ташхис қўйиш бў­йича замо­навий усулларни жо­рий этиш орқали эришиш мумкин.

Яна шуни таъкидлаш лозим­ки, қонунчиликка асосан энди асаларичилик хўжаликлари — "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси аъзоларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсу­ми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, тоғ ва тоғол­ди ҳудудлари, табиий пичан­зор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдала­ниш­га бепул берилади. Бу ҳам соҳани ривожлантиришда муҳим омилдир.

"Алоқабанк" таркибидаги лизинг компаниялари асалари уялари, зарур жиҳозлар ва ус­ку­налар, инвентарлар, махсус транспорт воситалари ва тир­камалар, шунингдек, асални қадоқлаш бўйича замонавий технологик линияларни лизинг асосида тўлиқ етказиб бериш­га ҳаракат қилмоқда.

Яратилган имконият ва им­тиёзлардан фойдаланиб, етиш­тирилаётган маҳсулот ҳажмини йилдан-йилга ошириш бўйича қатор тадбирлар белгиланган. Айни кунда ҳудуд­да мазкур йўналишда 1070 на­фар юртдошимиз 44 ярим минг оила асаларини парва­риш­ламоқда. Ҳозиргача улар­нинг ярмиси жорий йил даст­лаб­ки ҳосилини олди. Ҳосил­дор­лик ҳар бир оила ҳисобига ўртача 4-5 килограммни таш­кил эта­ётир. Йиғим ниҳоясига етса, нафақат ички эҳтиёжни қоп­лаймиз, балки маҳсулот­нинг бир қисмини экспорт қи­лишга ҳам имкон туғилади. Яқинда Украина давлатининг Закар­патье вилоятидан 600 дона "Карпат" зотли она бола­ри олиб келинди. У юқори ҳо­сил­дорлиги, турли касаллик­лар­га чидамлилиги билан ажра­либ туради. Шу билан бир­га у қишда кам озуқа жамғарма­си билан яшай олади ва эрта баҳорда ўзини қисқа фурсатда тиклайди. Яқин келажакда икки мингга яқин кўп тармоқли фер­мер хўжаликлари фаолиятида мазкур сердаромад соҳа билан шуғулланишни йўлга қўйиш ва улардаги боларилар оиласи сонини 9775 тага етка­зиш бў­йича ишлар жадал давом эт­моқда. Жорий йилда, шунинг­дек, хўжаликларга 1615 та асалари оиласи етказиб бе­ри­лади. Қизилтепа туманида маҳсулотни қайта ишлаш кор­хо­наси бунёд этилади. Бу ва бошқа қатор лойиҳалар ижроси учун 1 миллиард 200 миллион сўм инвестиция маблағи йў­нал­тирилади.

Ҳукуматимиз томонидан ушбу соҳа ривожига қаратилаётган юксак эътибор натижасида тар­моқда ҳам тажриба мактаби яра­тиляпти. Шубҳасиз, бу дар­гоҳ мураббийларининг ўгити юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида беминнат хизмат қилади.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 22 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]