Главная » 2018 » Июль » 21 » Интенсив технологиялар — мўл даромад асоси
15:25
Интенсив технологиялар — мўл даромад асоси

Кейинги йилларда балиқчилик тармоғи ривожланиб, унинг иқтисодиётимиздаги ўрни тобора ошиб бормоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган мазкур соҳани тараққий эттиришда интенсив технологияларни жорий этиш, малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар мавжуд.

Президентимизнинг жорий йил 6 ап­релдаги "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори соҳани ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратишда асос бўлмоқда.

Тармоқда интенсив технологияларни жорий этиш, балиқ маҳсулотларини қай­та ишлаш цехлари ва сақлаш омбор­ларини ташкил этиш кўзда тутилган, Нурота ва Хатирчи туманларида 30, Кармана, Конимехда 15 гектарли ихчам қурил­мали сунъий сув ҳавзалари ташкил этилган. Шунингдек, Қизилтепа туманида "Mr Fish Company", "Аква-Тўдакўл", "Қуйи Зараф­шон" корхоналари томонидан 737 дона қафас мосламалари ўрнатиш режалашти­рилган бўлиб, бугунги кунда уларни тай­ёрлаш ишлари олиб борил­моқда.

Қизилтепа туманидаги балиқчиликка их­ти­сослашган "Gold Like Fish" масъ­улияти чек­ланган жамияти жорий йилда ўз фаолиятини бош­лади. Корхона "Ўзбекбалиқсаноат" уюш­маси билан шартнома асосида ўн йилга ба­лиқ пар­варишлаш учун Тўдакўлни ижарага олди. Бу ерга Андижон ва Жиззах ви­лоят­ларидан интенсив технология асосида балиқ боқишга мўлжалланган 6х6 ҳажмда, чуқур­лиги тўрт метр бўлган 500 дона қафас келти­рилган.Ҳозирги кун­гача уларнинг 300 таси кўлга ўрнатилиб, ҳар бирида 2250 донадан балиқ­ларнинг "Карп", "Зоғора", "Оқ амур" тур­лари парваришланмоқда. Йил охи­рига қадар боқилиб, оғирлиги 1-1,5 килограммга етган балиқлар сотувга чиқарилади.

Интенсив технологиянинг афзаллиги кичик майдонда ҳам мўл маҳсулот етиштириш имконини беради балиқ парвариш­лашда керакли тавсиялар олиш учун На­ман­ган вилоятидан мутахассис чақиртирилган. У корхонамиздаги 20 нафар ишчига сабоқ бер­моқда. Парваришлаш тартиби мукаммал бажарилганда улар тез катта бўлади. Бир йил­да ўн баравар ўсиши, даромади ҳам шунга яраша эканлигини кўр­сатади. Келгуси йил учун қафасларга чавоқ тайёрлаш мақ­садида 4 мил­лион 500 минг дона балиқ ли­чинкалари махсус ҳавзаларга ташланиб, пар­ва­риш­ланмоқда.

Келгусида балиқларни боқиш учун махсус гранулаланган ем ишлаб чи­қара­диган цех очмоқчимиз. Шу билан бирга, Хитойдан ба­лиқ филеси, котлет, сосиска, консерва тайёр­лайдиган махсус технология келтирмоқчи­миз. Завод 2019 йилнинг 1-чорагида ишга тушиши мўлжалланган. Янги объект фао­лият бош­­лаши билан яна 100 та иш ўрни яратилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, интенсив технологияларнинг жорий эти­лиши сер­да­ромад тармоқнинг жадал ривожланишида му­ҳим ўрин тутяпти. Демак, балиқчиликнинг иқтисодий ўсишини таъминлашдаги улуши ортиб бораверади.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 19 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]