Главная » 2018 » Июль » 21 » Пухта лойиҳа ва ташаббуслар жадал тараққиётнинг гаровидир
17:23
Пухта лойиҳа ва ташаббуслар жадал тараққиётнинг гаровидир

Бугун давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизнинг ҳар бир гўшасида қизғин кечаётган ривожланишлар, аввало, халқимиз учун муносиб турмуш фаровонлигини таъминлашга, мислсиз ижтимоий-иқтисодий ҳамда инновацион тараққиётга хизмат қилаётган бўлса, айни пайтда жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон обрў-эътиборининг юксалишига қанот бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юз бераётган жа­дал янги­ланишлар жараёнида хорижий ин­вес­торларнинг мамлакатимиз ҳу­дудида биз­нес юритишлари учун кенг ва қулай ша­роитлар яратиб берилаёт­гани, маҳаллий тад­биркорларимизнинг инновацион та­шаббуслари қўллаб-қувватланаётгани ку­тил­ган самарага эри­шишга хизмат қилаётир.

Қизилқум мўъжизаси — Зарафшон шаҳ­­рида ҳам мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётга татбиқ эти­лаётган янги-янги лойиҳалар нафақат ҳудуднинг иж­тимоий-иқтисодий ривож­ла­ниши, бал­ки юртимиз иқтисодиёти­нинг юксалиши йў­лидаги эзгу саъй-ҳа­ракатлар жумласига киради.

Жумладан, яқинда бу ерда олиб бо­ри­лаётган кенг бунёдкорлик ишларини ино­батга олиб, қурилиш корхоналарига ар­матура маҳсулот етказиб бериш мақ­са­дида "Behin foorm metal" масъулияти чек­ланган жамияти ўз фаолиятини бош­лади. Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган, Эрон давлатидан замонавий тех­но­логиялар келтирилиб ўрнатилган мазкур корхонада кунига 6-8 тонна арматура маҳ­сулотларини иш­лаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, ҳудудда кварц хомашёси­нинг конлари мавжудигидан фойда­ла­ниб, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш­ни кенг йўлга қўйиш режалаш­ти­рилган. Ху­сусан, "Зарафшон ойна" масъ­улияти чек­ланган жамияти айни шу лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Ҳозирда ушбу кор­хо­нага шаҳардаги саноат ҳудудидан ер май­дони ажра­тилган ва бино тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Германия, Австрия, Ита­лия, Белгия ва Франция каби мам­ла­кат­лардан технологик ускуналар кел­ти­риш иш­лари олиб борилаётган мазкур субъ­ект йил охирида фаолият бош­лай­ди ва 400 киши иш билан таъмин­ланади.

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар си­фатини ошириш, янги йўналиш­ларни жо­рий этиш ҳам эътибор марка­зидаги ма­салалардан ҳисобланади. Хусусан, шаҳар­да полиграфия соҳасига ихтисослашган "Qizilqum Zar Media" МЧЖ томонидан 8,9 мил­лиард сўмлик лойиҳа амалга оши­рилмоқда. Хитой, Ҳиндистон ва Гер­мания каби мамлакат­лардан ускуналар харид қилиш ишлари бошлаб юборилган. Са­ноат ҳудуди­миз­да корхона ўз ишини бош­ласа, бу ерда 200 нафар мутахассис иш би­лан таъ­минланади.

Бундан ташқари, аҳолига савдо хиз­мати си­фатини яхшилаш мақсадида шаҳри­мизнинг Алишер Навоий номли ма­ҳал­ласида 8 миллиард сўмлик и­пермаркет барпо этилмоқда. Жорий йил якунида қис­ман, келгуси йил бо­шидан тўлиқ ишга ту­ширилиши ре­жалаштирилган мазкур та­шаббус "Modern Trading Servis" МЧЖ то­монидан олиб бориляпти. 120 киши иш би­­лан таъминланиши кўзланган мажмуада на­фақат савдо хизмати, балки қандо­лат­­чилик, нон ва нон маҳсулотлари, тур­ли ши­ринликлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, саноатчилар шаҳри са­налган Зарафшонда қимматбаҳо металлар­дан заргарлик буюмлари, гипс, оҳак ва це­мент каби қурилиш материаллари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари учун махсус кийимлар, маҳсулотларни қа­доқлаш учун турли замонавий қоплар иш­лаб чиқариш имкониятлари ҳам мавжуд

Айни пайтда ҳар бир йўналиш бўйича му­тахассисларимиз томонидан чуқур таҳ­лил олиб бориб, янги ишлаб чи­қариш кор­хоналарини ташкил этиш юзасидан ма­ҳаллий тадбиркорлар ҳам­да хорижий ин­весторларни ҳудудга жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Бу каби ташаббуслар яқин истиқболда, ал­батта, ўз самарасини беради.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 20 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]