Главная » 2018 » Июль » 15 » Қоракўлчилик ривожланмокда
06:20
Қоракўлчилик ривожланмокда

Асосан саноат ривожланган Навоий вилояти мамлакатимиз аграр соҳасида, хусусан, чорвачиликда ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Айниқса, бу ерда қоракўлчилик борасида тўпланган тажриба, гўшт маҳсулотлари етиштириш салоҳиятининг юқорилиги бепоён Қизилқум кенгликларида соҳанинг янги истиқболлари мавжудлигидан далолат беради.

Ўтган йиллар давомида чўл табиатининг кескин ўзгариб бо­риши, қурғоқчилик оқибатида яйловларнинг қашшоқланиши бу ерда моллар туёқ сони­нинг камайишига олиб келди. Бундан ташқари, чорвадор би­лан ҳам­корликда илмий тадқи­қот ва тажриба олиб борган олимлар ўртасидаги ўзаро ман­фаатли алоқалар узоқлашиб қолганди.

Айни масалаларни тизимли ҳал этиш юзасидан қабул қи­линган давлатимиз раҳбари­нинг 2017 йил 16 мартда эълон қилинган "Чор­вачиликда иқти­со­дий ис­лоҳотларни чуқурлаш­ти­ришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қаро­ри соҳада хусусий мулкнинг устувор аҳа­мияти ва ўрнини таъмин­лаш, яйловлардан сама­рали фой­даланиш, ишлаб чиқа­рила­ётган маҳсулотлар ҳажмла­рини кўпайтириш ҳамда рақо­батбар­дошлигини оширишни таъмин­ламоқда.

Мазкур қарор асосида Кони­мех туманидаги чор­вачиликка ихтисослашган ширкат хўжа­лик­ларининг мулкчилик шакли ўзгартирилиб, ҳудудда қоракўл­чи­лик йўналишида 7 та масъу­лияти чекланган жамият ҳамда 59 та фермер хўжалиги ташкил этилди. Бугунги кунда улар тасарруфида 1230 гектар яйлоов ҳамда 781 гектар сувли ерлар мавжуд. Ушбу корхоналарда 266 минг бошдан ортиқ майда шохли мол, 612 бош туя ҳамда 2690 бош от парваришланмоқда.

Ҳозирда жамият ва фер­мер­лар ихтиёридаги 403 та чўпон уйлари, 623 та очиқ ва ёпиқ қўра, 349 та қудуқ ёзги мавсум­га мослаштирилиб, тўлиқ таъ­мир­дан чиқарилди ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Ширкатларнинг тадбиркор­ларга бўлиб берилгани чорва­дорларга мулкдорлик ҳиссини кучайтириб, соҳага бўлган муно­сабатини ҳам кескин ўзгарти­ра­ди, энг муҳими, шу асосда ўнлаб янги иш ўрин­ла­ри яратилган. Қайта ташкил этилган қоракўлчилик ва чорва­чилик ширкатлари ҳудудида зооветеринария хизмати пункт­лари, ёқилғи-мойлаш материал­лари сотиладиган тегишли нефть базаларининг филиал­лари, ем-хашак билан таъмин­лаш омборлари, бозор ҳамда бошқа объектлар барпо этил­моқда.

Иқтисодий томондан ҳолсиз­ланиб бораётган ширкатлар­нинг мулкчилик шакли ўзгарти­ри­лиши, шубҳасиз, соҳа тарақ­қиётига хизмат қилаётир. Эндиликда тадбиркор ва фер­мерлар ички имкониятлар би­лан чекланиб қолмай, сифатли маҳсулотларни хориж бозорига олиб чиқишни мўлжаллашяпти. Бу борада мулкдорларга қайта ташкил этилган "Қоракўлчилик" ҳудудий уюшмалари ҳар томон­лама амалий ёрдам кўрсата­ётир. Мазкур уюшма қоракўл­чилик тармоғини ривожланти­риш, зотли қўйларнинг соф генофондини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида илмий-амалий тадқиқот муасса­салари томонидан ишлаб чи­қил­ган селекция-наслчилик дас­турларини амалиётга татбиқ этади. Шунингдек, жаҳон бозо­рида қоракўлчилик маҳсулотла­ри­га бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, қоракўл жуни ҳамда терисини қайта ишлаш, экспорт учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқа­риш бўйича маркетинг тадқиқот­ларини амалга оширади.

Бир сўз билан айтганда, юқо­ридаги қарор қабул қилинган­дан кейин ўтган бир йил ичида амалга оширилган ишларнинг натижалари бугун амалда ўз исботини топаётир. Ҳомийлар­нинг саъй-ҳаракатлари билан Қизилқум яйловлари зотли қора­кўл қўйлари, йирик шохли мол­лар ҳамда йилқи ва туялар билан тўлмоқда. Олис ҳудудлар­га сар­моядорлар билан бирга саноат ҳам кириб келади. Бу эса воҳа­миз қоракўлчилиги истиқ­болла­рини янги босқичга олиб чиқади.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 20 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]