Главная » 2018 » Июнь » 8 » Обод қадамжолар қалбимизни осуда ҳаёт учун шукроналикка ундайди
14:11
Обод қадамжолар қалбимизни осуда ҳаёт учун шукроналикка ундайди

Инсонларни эзгулик, яхшилик ҳамда олижаноб ишларга даъват қиладиган муборак Рамазон кунлари шарофатидан диёримиз янада обод-кўркам, халқимиз фаровон ва бахтиёр бўлмоқда. Ҳар бир кунимиз янгилик, ўзгаришлар, яратиш ва юксалишларга ҳамоҳанг ўтаётир.

Шундай фарахбахш кунларда қа­димий ва ҳамиша навқирон Кармана туманидаги "Хўжа Хисрав", "Мир­саид Баҳром" ва "Қосим Шайх" та­рихий ёдгорликларининг қайтадан таъмирланиб, фойдаланишга топ­ши­рилганлиги вилоятимиздаги ёшу қарини хурсанд этди.

Меҳнат фахрийлари, диний соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик вакил­лари дастлаб "Хўжа Хисрав" ва "Мирсаид Баҳром" мақбара­ларига ташриф буюрди. Шундан сўнг "Қосим Шайх" мажмуасида бўлиб, бу ердаги жоме масжиди, Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон дахмаси, Қосим Шайх Азизон хил­хонасини зиёрат қилишди. Мазкур манзилда мангу қўним топган зотлар хотирасига Қуръон тиловат қи­линди.

Меҳмонлар зиёратгоҳда намозхон­лар учун бунёд этилган нақшинкор айвонни кўздан кечирдилар.

"Қосим Шайх" меъморий мажмуа­сида рўзадорларга ифторлик дас­турхони ёзилди. Вилоят ҳокими К. Турсунов тадбир қатнашчиларини моҳи Рамазон билан қутлаб, мам­лакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли халқи­миз фаровонлиги ошаётганлиги, асрий қадриятларимиз рамзи бўл­ган маданий мерос объ­ектлари асл ҳолича эл-юртимизга қайтарилаёт­ган­лигини таъкидлади. Мазкур мажмуалар ҳам Президен­тимизнинг сайловолди учрашувла­ридаги топ­шириқлари асосида ҳу­ду­димиз­даги бошқа зиёратгоҳлар қатори мукаммал таъмирланди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинч­лик ва осо­йишталик учун мунаввар оқшом оғу­шидаги тадбир иштирокчилари ти­ли­дан шукроналик каломи туш­майди... Ай­ниқ­са, давла­ти­миз раҳбари томонидан ди­ний соҳага қаратилаётган юксак эъти­бор­дан барча бе­ниҳоя мамнун.

Вилоятнинг Кармана ту­мани­да­ги "Бешкент" маҳалла­си­да яшов­чи Сафар ҳожи ота Мама­ра­йи­мовнинг сзхларига кўра, "Қосим Шайх" қадам­жо­си жуда файзли бўлибди - Ис­тиқ­лолнинг дастлабки йил­ларида ушбу мажмуа таъмирланганди. Йил­лар ўтиб, бино деворлари нурай бош­лган. Мана ёдгорлик яна асл ҳола­тига келтирилди. "Хўжа Хисрав" зиё­рат­гоҳи ҳам мутлақо янги қиёфа касб этди. Қу­­рувчилар томонидан маж­муада катта ҳажмдаги қу­ри­лиш-таъмирлаш ишлари ба­­жарилди. "Мирсаид Баҳром" мақба­ра­си ободонлашти­ри­либ, атрофи девор билан ўрал­­ди. Мовий гумбази оф­тоб ну­рида ярқираб, зиё­рат­чиларни ўзига чор­ламоқда. Бунинг учун ушбу эзгу ва са­воб ишлар бошида турган ин­сонларга раҳ­мат айтамиз.

Дарҳақиқат, "Sardoba-Ma­lik­rabot" ху­су­сий корхонаси ишчилари бир йилдан ор­тиқ вақт тер тўкиб, "Қосим Шайх" та­ри­хий-ёдгорлик маж­­­муасини деярли қай­та­дан тиклашди. Шаҳрисабз, Са­марқанд, Нурота, Қўқон каби шаҳарларда қатор меъ­­морий обидаларни таъ­мир­лаб, катта тажрибага эга бўлган бунёдкорлар томо­ни­дан ёдгорликнинг зах тортиб, еми­ри­лишига сабаб бўла­ёт­ган ер ости сув­лари­ни ундан узоқлаштириш мақса­дида ҳовуз барпо этилди. Шу­нинг­дек, бино пойдеворини мус­таҳкамлаш, имо­ратнинг яроқ­­сиз ҳолга келиб қолган ғишт­ларини алмаштириш, атрофини обо­донлаш­ти­риш ишлари ҳам уюшқоқ­лик би­лан олиб борилди. Ҳовлилар су­паларидан тортиб, хонақоҳ гумбази, эшик­­ларигача қайта таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси маданий ме­рос объект­лари­ни муҳофаза қилиш бош бош­қармаси томонидан маз­кур ёдгор­лик­ларда қу­ри­лиш-таъмирлаш ишлари­ни амал­га ошириш учун қарийб 3 мил­лиард сўм миқ­до­ри­даги маблағ йўнал­ти­рилди.

"Қо­сим Шайх" жоме мас­жи­ди имом-хатиби М. Юну­совнинг сўзларига кзра, масжид, мақбара ва ай­вон ҳамда бутун мажмуанинг ташқи-ички кўриниш­лари обод бўлди — Зиёратчи ва намоз­хон­лар учун керакли шарт-шароитлар муҳайё қи­­линди. Усталар ганчкорлик ва ёғоч ўй­макорликни санъат дара­жасига олиб чи­қишди. Қа­ра­ган сайин ҳавас ва ҳайра­тин­­гиз ошади.

Тадбир якунида Ўзбе­кис­тон Мусул­мон­лари идораси вилоят вакили, бош имом-хатиби Т. Рўзиев барча мўмин-му­сул­мон­лар номидан хайр­ли ишлар ташаббускор­ла­ри­га миннатдорчилик бил­дирди.

Ҳа, кунни тунга улаб ба­жа­рилган ишлар беиз кетмай­ди. Зиёратгоҳ ҳовлисига қа­дам қўйишингиз билан ру­ҳингизни ажиб бир ило­ҳий нурлар чулғаб олади. Кўнг­лин­гизда осуда ҳаёт учун Яратганга шук­ро­налик туй­ғу­лари жўш уради.

Категория: Культура | Просмотров: 34 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]