Главная » 2018 » Июнь » 7 » Эътибордан илҳомланган санъат
14:13
Эътибордан илҳомланган санъат

Юртимизда нафис санъат — рассомчилик қадимдан кенг ривожланган. Афросиёб, Далварзинтепа, Холчаён, Сармиш ва бошқа жойларда олиб борилган археологик қазилмалар, у ерлардан топилган ноёб санъат асарлари, тарихий, бадиий адабиётлардан бизгача етиб келган миниатюралар бунга исбот бўла олади.

Турон замини тасвирий санъат намояндалари, жумладан, ўрта асрлар мусаввири Камолиддин Беҳзод номи, унинг бетакрор асарлари шарқу ғарбда машҳур. Аммо шўро даврида халқимиз­нинг бундай маданий бойликла­рига, аждодларимизнинг бебаҳо меросига беписандлик билан қа­ралди. Яратилган санъат асарла­ри мафкуравий тазйиққа олин­ди. Шукрки, истиқлол туфайли рассомларимизга эркин ижод этишдек улкан бахт насиб этди. Илгари ўз коллекциясини собиқ тузум белгилари акс этган сурат билан бойитишга мажбур бўлган мусаввир бугун қалб амрига қулоқ солиб ижод қилишга, ўзига хос йўлни топишга интилмоқда.

Мўйқалам соҳиблари маънавий илдизларимизга суяниб, ундан куч, илҳом олиб ижод қилмоқда. Бугун миллийлигимиз, азалий қад­риятларимиз, ўзбекона қиё­фа­миз, тафаккуримиз жо бўлган асарлар жаҳоннинг нуфузли кўр­газмаларида юксак эътибор қо­зонмоқда. Тинч ва осуда ҳаёти­миз, гўзал табиатимиз манзара­ла­ри, инсоннинг руҳий олами, ўзликни англашга интилиши турли жанр ва услубларда, турфа бўёқларда ифодаланмоқда. Ҳо­зирги кунда бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимига 12 на­фар ижодкор аъзо бўлган.

Жорий йилда Навоий шаҳрида­ги замонавий санъат галереяси иш бошлаганига 4 йил тўлади. Ушбу муассасада ёш санъатсе­вар­лар учун барча имкониятлар яратилган. Бу ерда Ўзбекистон Бадиий академиясининг акаде­мик рассомлари ва Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг кўргазмалари ҳам­да воҳамиздаги ёш ижодкор­лар учун маҳорат дарслари таш­кил этиб келинмоқда.

Дарҳақиқат, ҳар йили санъат га­­лереясида рассомчилик, ҳай­кал­­тарошлик ва халқ амалий санъ­ати йўналишида ижод қила­ётган йигит-қизлар­нинг юзга яқин кўр­газ­малари ташкил қили­ниб, истеъдод­ли ёш­лар танлаб олинмоқ­да. Хусусан, муассасада шу пайтгача 30 нафар Ўзбекис­тон халқ рас­со­ми ҳамда 2015 йил­да Латвия Респуб­ли­каси рассоми Вал­дис Бушсанинг хал­қа­ро миқёси­даги кўр­газ­ма­лари ташкил этилди.

Уюшма томонидан олиб борилаётган эътирофли саъй-ҳа­ракатлардан яна бири 2015 йилда вилоятимиз ижодкор­ларининг асарлари Ўзбекистон Бадиий Академиясининг эксперт комиссиясидан ўтказилиб, "Нафо­­сат олами" номли китоб нашр­дан чиқарилишидир. Бун­дан ташқари, ўша йили Тошкент шаҳрида ўтказилган "Тасвирий ва амалий санъат" фестивалида ташкил этилган кўргазмада воҳа­миз ижодкорларининг иш наму­на­лари юксак баҳоланиб, вилоят бўлимимиз Республика Бадиий ижодкорлар уюшмаси олтин ме­дали билан тақдирланди.

Ҳар йили ўтказилаётган ушбу фестивалда ёшларимиз ҳам му­носиб иштирок этиб, фахрли ўрин­ларни қўлга киритаётгани эътирофга лойиқ. Масалан, 2016 йилда Навоий ихтисослашти­рил­ган санъат мактаб интернати ўқув­чиси Жасур Ўралов олтин, Кармана тумани 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рухсо­ра Райимова кумуш, 2018 йилда Навоий маданият ва санъат кол­лежи ўқувчиси Бердақ Шукурул­лаев олтин, Навоий ихтисослаш­ти­рилган санъат мактаб интер­нати ўқувчиси Ҳусниддин Қувва­тов кумуш медаль билан тақ­дирландилар.

Ўзбекистон Бадиий ижодкор­лар уюшмаси вилоят бўлими ҳу­зурида ташкил этилган устахо­нада 20 нафар имконияти чеклан­ган болага уюшма аъзоси, санъ­атшунослик фанлари номзоди М.Антонян сабоқ бермоқда. Тў­гаракда "Устоз-шогирд" анъана­си тизимли йўлга қўйилганлиги боис унинг шогирдлари вилоят ва республика кўргазмаларида муносиб иштирок этмоқда.

Бугунги кунда уюшма 17 аъзога эга бўлса, жорий йилда яна 5 на­фар иқтидорли ёшни сафимизга қабул қилиш ишлари олиб бо­рилаётир.

Биз илдизи неча минг йиллар­га туташ муқаддас замин ва улуғ аждодларимизнинг ўлмас меро­си билан озиқланган, ўз ҳаёт фал­сафасига эга халқмиз. Мадания­ти­миз, маънавиятимиз чексиз ил­ҳом манбаидир. Асарларимиз­да халқимизнинг руҳига жо бўл­ган рамз ва мотивлардан, миллий анъ­аналар ифодаларидан сама­ра­ли фойдаланишимиз лозим. Халқимиз турмуши, маданияти, та­­рихи, достон ва қўшиқлари, мил­лий либослар ва безаклар ҳар қан­дай ижодкорнинг асари учун бе­қиёс сюжет ва мавзу бўла олади.

Категория: Культура | Просмотров: 40 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]