Главная » 2018 » Июнь » 7 » Мозий анъаналари асосида
14:12
Мозий анъаналари асосида

Юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий топган соҳалардан бири бўлиб, қўлда турли бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда фойдаланиладиган жиҳозлар тайёрлаш, шу орқали ўз меҳнати билан одамларга наф келтириш азал-азалдан қадрият даражасига кўтарилган.

Айни пайтда бево­сита юртбошимиз­нинг соҳа­га қаратаётган юксак эъти­­бо­ри, айтиш мум­кин­ки, асрий анъаналар асо­­сида авлоддан-авлод­га ўтиб келаёт­ган ҳунар тур­лари­ни асраб-авай­лаш ва ёш­­ларга ҳунар ўр­гатиш, халқ усталари­нинг меҳна­ти­ни рағбатланти­риш, "Устоз-шо­гирд" мак­табла­рини ривож­ланти­­риш, мил­лий маҳсулотлар экс­пор­тини амалга оши­риш­да муҳим аҳа­миятга эга бўлмоқда.

Бугунги кунда "Ҳунар­манд" уюшмаси­нинг аъзо­лари қатъий белгиланган солиқ ҳамда ёшга доир пен­сия ва на­фақа олув­чи­лар бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғар­масига суғурта бадали тўловла­ридан тўлиқ озод этили­ши, ҳу­нар­мандларга ўз маҳсулотларини экс­порт қилишдан туш­ган хорижий валюта­ни эркин тасарруф этиш, банк ҳисоб рақам­ла­ри­дан чет эл валюта­си­ни нақд шаклда олиш ҳу­қуқи берилгани соҳа ри­во­жида айни муд­дао бўл­ди. Бун­дан ташқари, ҳунармандларга "ноль" харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектларининг бошлан­ғич инвестиция мажбу­рият­лари билан очиқ савдоларга қўйилмасдан тўғри­дан-тўғри шартнома асосида сотилиши ва бош­қа кўплаб имтиёзлар­нинг берили­шини ҳам со­ҳа вакилларига кўрсатила­ётган юксак эътибор, деб баҳолаш мум­кин. Сўнгги йил­ларда мамлакати­миз­­да амалга оши­рилган шу каби ис­лоҳот­лар нати­жа­си­да ҳунармандчилик йў­налишлари 25 тадан 34 тага етди.

Воҳамизда ҳам соҳа ри­вожи учун амал­га ошири­лаётган ишлар ҳунар­манд­­лар сафи кенгайишига замин яра­та­ётгани билан бирга, аҳоли бандлиги масаласида ҳам самарали ечим бўл­моқда. Бугунги кунда вилоятда минг на­фарга яқин аҳоли шу йў­налишда фао­лият олиб бораётир.

Айни пайтда Кармана ва Нурота туман­ларида ҳу­нар­мандчиликни ривож­лан­ти­риш марказлари бар­по этилаётгани келгу­си­да қа­димий анъаналар­нинг яна­да юксали­шидан далолат беради. Жумла­дан, Кар­ма­на тумани мар­казида­ги ишлатилмай тур­ган бино туман ҳо­ким­­ли­ги ва уюшмамиз ўрта­сида имзо­ланган шартно­ма­га асосан "ноль" қий­мат­да ўн йилга ижарага олинди. Объект­да таъмирлаш иш­ла­ри бош­­ланиш арафаси­да туриб­ди.

Таъкидлаш керак, ҳо­зир­да "Ҳунар­манд" уюш­маси вилоят бошқар­маси та­сар­ру­фи­да 5 та туман ва шаҳар бўлимлари фаоли­ят кўрсатмоқда. Айни кун­да 870 на­фардан ортиқ ҳу­нарманд уюшма аъзоси бўлиб, бугунги кунда улар томонидан уста-шо­гирд мактабла­ри фаоли­я­ти са­мара­дорлигини оши­риш борасида мақсадли иш­лар қилин­моқда. Эндилик­да уста ва шо­гирд ўрта­си­да­ги му­носабатлар қону­ний кучга киритилиб, бу ўзаро шартнома асо­сида юрити­ла­ди. Бу эса мазкур жа­раён­ни самарали таш­кил этишда муҳимдир.

Уюшманинг барча ҳуду­дий бошқарма ва бўлим­ла­ри томонидан аҳоли банд­ли­гини таъминлашга кўмаклашиш мақ­садида меҳ­натга лаёқатли ва ҳу­нар эгал­лаш истаги­ни бил­дирган фу­­қа­ро­лар­нинг рўйхатини шакл­лан­ти­риш ҳамда доимий янгилаш иш­лари ҳам олиб борил­моқда. Ҳозирги кун­да ви­лоятимиз ҳунар­манд­ла­ри 30 та соҳа бў­йича фаолият юритади. Қизил­тепа ту­ма­­нида матолар би­лан иш­лаш, кан­да­­кор­лик, зардўз­лик буюмлари, Кар­ма­на туманида кулол­чи­лик, ёғочдан тайёр­лан­ган халқ ҳунармандчилиги маҳ­­су­лот­лари, чинни ва сопол буюмла­ри йўна­лиш­ла­ри, Нуротада мил­лий каш­та­чилик, тош ўй­ма­кор­лиги, майда ҳай­кал­­та­­рош­лик буюмлари, Нав­ба­ҳор тума­нида ёғоч ўйма­кор­лиги, кандакор­лик, мис­­гарлик буюмлари тай­ёр­лаш анча ри­вож­ланган. Зарафшон шаҳрида эса соҳа­нинг 17 та тури билан шу­ғул­ланув­чи ҳу­­нар­мандлар фаолият кўр­сат­моқ­да. Улар томо­ни­дан асосан мил­лий ли­бос­лар, пойаб­зал тай­ёр­лаш, гул босил­ган газ­ла­ма­лар ва чокли буюмлар, ёғоч ўй­ма­­кор­лиги, ёғоч­дан тайёрланган халқ ҳунар­манд­чилиги маҳсулотла­ри, ўйин­чоқ­­лар, зардўз­лик ашёлари тайёр­ланаётир.

Айни пайтда айтиш мумкинки, ҳу­нар­мандчи­лик — туризм саноати билан чам­бар­час боғлиқ соҳа. Сабаби, юрти­миз­га кела­ёт­ган чет эл фу­қаролари хал­қи­миз анъа­на­лари билан танишар экан, авва­ло ҳу­нар­манд­чи­лик маҳсу­лот­ларига эъти­бор қара­тади. Шу жиҳат­дан олиб қараганда, ҳар иккала соҳанинг тараққий этиши, мамлакатимиз ну­фузининг жаҳон ҳамжа­мия­тида то­бора мустаҳ­кам ўрин эгал­лашини таъминлайди.

Категория: Культура | Просмотров: 31 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]