Главная » 2018 » Июнь » 7 » Истиқболли халқаро ҳамкорлик сари
14:05
Истиқболли халқаро ҳамкорлик сари
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Узбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 март куни Навоийга ташрифи чоғида берган топшириқларига асо¬сан, 11-12 май кунлари вилоятда халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли иқтисодий анжу¬манда дунёнинг 34 та давлатидан 170 нафардан зиёд инвесторлар ҳамда қатор хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипло¬матлар иштирок этди. Тадбирнинг биринчи кунида ишти¬рокчилар Кармана, Навбаҳор ва Нурота туманларида бўлиб, ушбу ҳудуд¬лардаги ишлаб чиқариш корхонала¬ри фаолияти билан яқиндан тани¬шиш¬ди. Меҳмонларга, шунингдек, воҳамизнинг инвестицион салоҳия¬ти, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар хусусида батафсил маълумот берилди. Бугунги кунда вилоятда Англия, Ҳиндистон, Хитой, Швейцария, Италия каби ривожланган мамлакат¬лар ҳамкорлигидаги қарийб 70 та қўшма корхона фаолият юрит¬моқ¬да. Улар томони¬дан ўнлаб турдаги озиқ-ов¬қат, қури¬лиш ва бошқа саноат маҳсу¬лотлари ишлаб чиқариляпти. Сўнгги йиллар¬да хорижлик ҳамкорларимиз¬нинг мамлакатимизда, хусусан На¬воий¬да яратилган қулай сармоявий ва ишби¬лармонлик муҳитига қизи¬қиш¬и тобора ортиб, мазкур жа¬раён сези¬ларли равишда юксалаё¬тир. Бу эса минтақамизда инвес¬торлар кўмаги¬да қатор корхоналар ташкил эти¬лишида асос бўляпти. Бизнес-форумнинг иккинчи куни "Навоий" эркин иқтисодий зонаси бўйлаб саёҳатдан бошланди. Иқти¬со¬дий ҳудуд маъмуриятининг анжу-манлар саройида бўлиб ўтган кон¬ференцияда иштирокчиларга ви¬лоят¬нинг логистика имкониятлари ҳамда яратилган бошқа қулайликлар хусусида тақдимотлар ўтказилди. Вилоят ҳокими анжуман иштирокчиларини қутлар экан, юр¬ти¬мизда эркин иқтисодий зоналар ва саноат ҳудудларининг фаолиятига эътибор қаратди. Жумладан, ҳозир¬да мамлкати¬мизда 12 та худди шун¬дай зоналар ҳамда 45 та санаот ҳудудлари фаолият олиб бормоқда. Уларда яратилган солиқ ва бошқа имтиёзлар хорижлик тадбиркор¬ларни юрти¬мизга жалб этаётир. Яқин йил¬лар ичида яна 50 та янги саноат ҳудуд¬ларини ташкил этиш кўзда тутилган. "Навоий" эркин иқти¬содий зонаси юрти¬мизда энг би-рин¬чилар¬дан ташкил этилган саноат ҳудуди бў¬либ, бу ерда барча қулай-лик ва шарт-шароитлар яратилган. Бела¬рус Рес¬¬публика¬си¬нинг юрти¬миз¬даги Фав¬қу¬лод¬да ва мух¬тор эл¬чи-си Леонид Ма¬риничнинг таъкидлашича, На¬воий кон-ме¬таллургия ком-бинати б謬лан кўп йил¬лар¬дан буён ҳамкорликда иш олиб бо¬рилмқда. Жум-ла¬дан, Навоий вилоятининг тоғ-кон са¬ноати учун "БелАЗ" ру¬сумли юк ав¬-то¬машиналари ет¬казиб бе¬рилмоқда. Яқин¬да ишби¬лар¬¬мон¬лари¬миз Ўз¬бекис-тонда қишлоқ хўжа¬лиги тех¬ни¬ка¬лари ишлаб ч謬қариш кор¬¬хо¬насини ташкил этди. Бун¬дан ташқари, айни вақт¬да Нବвоийда брой¬лер товуқ етиш-тириш борасида ҳам йирик лойиҳани амалга ош謬¬риш ҳаракатида. Ҳо-зирда бу борада музокаралар ўтказилмоқда. Умуман олган¬да, ўзаро иқтисодий ҳамкорлигимиз икки халқ ўр¬та¬си¬даги алоқаларни мустаҳ¬камла-моқда. Форум доирасида, шу¬нинг¬дек, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.Ик¬рамов, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳ¬бари О. Ҳамраев, Хусу¬сий¬лаштириш, монопо¬лия¬га қарши кураш ва рақо¬бат¬ни ривожлантириш дав¬лат қўмитаси раиси ўрин¬босари А.Обидовлар сўзга чиқиб, юртимизда инвес¬тор¬лар учун яратилаётган қ󬬬лайликлар, келгусида бу бо¬рада амалга оширила¬диган чора-тадбирлар хусу¬сида тўхталишди. Исроил дав¬ла¬тининг "Galidi" ком¬па¬ния¬си менежери Офер Берзакнинг сўзларига кўра, 2002 йилдан буён ком¬паниямиз Қизилтепа ту¬ма¬ни ҳудудидаги "Тўдакўл" сув ҳавзасида балиқ етиш¬ти¬риш билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунда "Ай¬дар¬¬кўл"да ҳам балиқ¬чи¬лик, хусусан консервалаш ло¬йи¬ҳасини амалга оши¬риш¬¬ни режалаштиряпмиз. Халқаро форум доирасида навоий¬лик шериклар билан мазкур лойиҳа юзасидан ўзаро ке¬лишувга эришдик. Келгу¬сида фаолиятимизни кен¬гайтириш имконият¬лари пай¬до бўлди. Финляндиянинг "ABB" компа¬ния¬си бизнесни ри¬вож¬лантириш бўйича ди¬ректори Глен Нюхолм ҳам Ўзбекистон қуёшли ўлка, бу ерда табиий энергия ишлаб чиқариш имко¬ният¬лари катталигини хисобга олган холда, корхонамиз айни шу йў¬на¬лишда иш олиб боради. Хал¬қаро форум доирасида юртингизнинг муқобил эне𬬬¬¬гия ишлаб чиқариш брасидаги имкониятлари билан тўлиқроқ танишдим. Биз бунда ҳамкорлик қи¬лишга тайёрмиз. Келгусида минтақада фотоэлектр стан¬циялар барпо этиш ло¬йи-ҳа¬лари устида ишлашни ре¬жа¬лаштириб олганлигини маълум қилмоқда. Халқаро бизнес-форумда маҳаллий тадбиркор¬лари¬миз хорижлик ҳамкасблари билан музокаралар олиб боришди. Мазкур учра¬шув¬ларда туризм, балиқ¬чи¬лик ҳамда қишлоқ хўжа¬ли¬ги¬нинг бошқа соҳалари юза-сидан бир қатор кели¬шув¬ларга эришилди. Анжуман яку¬нида кел¬гусидаги ҳам¬корликни яна¬да жадал¬лаш¬тириш бора¬сида 20 гаяқин мемо¬ран¬дум имзоланди. Бунда Қо¬зоғистон, Бирлаш-ган Араб Амирликлари, Тур¬кия, Хи¬той ва Тожикистон давлат¬ларининг ишбилармон дои¬ралар вакиллари тବшаб¬бус¬корлик кўрсатди.
Категория: Промышленность и производство | Просмотров: 35 | Добавил: admin-1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]