Главная » 2017 » Май » 6 » ТОШМАЧИТ – ҚИЗИЛТЕПА КЎКСИДАГИ ЮЛДУЗ
12:35
ТОШМАЧИТ – ҚИЗИЛТЕПА КЎКСИДАГИ ЮЛДУЗ

Қизилтепа Навоий вилоятининг йирик туманларидан бири ҳисобланади. У 1935 йил ташкил этилган. Бугунги кунда Қизилтепа туманида кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, туман қиёфаси буткул ўзгача қиёфа кашф этмоқда. Аммо Қизилтепанинг кўркига кўркни ҳамон ХVI – ХVIII асрларда бунёд этилган Тошмажит меъморий мажмуаси қўшиб турибди. Бу мажмуа Қизилтепанинг Ванғози қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Мажмуа тепаси гумбаз билан ёпилган, иккала томонига уч қаторли ғишт устунлар ўрнатилган айвондан иборат. Масжид пештоқининг чап томонида ХVIII асрда қурилган кўркам минора бор. Маълумотларга кўра унинг баландлиги 24 метрча, пойдеворининг диаметри 3,65 метр. Миноранинг тепаси саккизта равоқли туйнук ва шарафалар билан тугайди. Ҳозирги кунда бу мажмуа обод ва кўркам манзилга айлантирилган.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 81 | Добавил: admin-1 | Теги: Қизилтепа Навоий, ТОШМАЧИТ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]