Главная » 2017 » Май » 4 » Ахтам Сахоба масжиди тарихи
12:34
Ахтам Сахоба масжиди тарихи

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Ахтам Сахоба” масжиди бор. Масжиднинг тарихи Ўрта Осиёга Ислом динининг кириб келиши билан бошланади. Масжид имом хатибларининг сўзларига қараганда, бу ҳудуд 525 йилда юзага келган. Лекин бу даврда масжид эмас, фақат қабристон бўлган. Сўнгра 1335 йилда масжид бунёд этилган.

Ривоят қилишларича, масжидга “Ахтам Сахоба” деб ном берилиши сабаби шундай. VI асрда Ахтам Сахоба жаноблари шу ҳудудга келадилар. Бу ерга келишларидан мақсад кийик ови (шикор) эди. Улуғ зот бу ерга келганларидан сўнг кофирларга, яъни Мақотил шоҳнинг Макоил полвонига дуч келадилар. Макоил Полвон Ахтам Сахоба жанобларидан Ҳазрати Али қаердалигини сўрайди. Полвон кўп сонли қўшин билан келганини кўриб, ёмон ниятда эканлигини англайди ва “Ҳазрати Али менман, нима гапинг бўлса менга айт”, – дейди.

Шу гаплардан сўнг Макоил Полвон ва Ахтам Сахоба ўртасида жанг бўлади. Жангда Ахтам Сахоба енгилади. Макоил Полвон унинг бошини олиб кетади. Ҳазрати Али бу воқеадан ҳабар топгач, Макоил шоҳ ҳузурига боради ва шоҳдан Макоил Полвонни беришни сўрайди. Ҳазрати Али  Полвон билан жанг қилади ва уни енгиб, Ахтам Сахобанинг бошини олиб келади. Бошни танага қайта ўрнатиб, уни Макка-ю Мадинага олиб кетади.

Масжиднинг тўрида турган  сағана Ахтам Сахобанинг қони тўкилган жой. Бу жой оёқ ости бўлмаслиги учун Ҳазрати Али томонидан қурилган. Воқеа бўлиб ўтгач бу ерга одамлар кўчиб келиб қишлоққа айланган ва Ахтам  Сахоба сағанаси ёнида одамлар ўзларининг яқин кишиларини кўма бошлаганлар. 525 йилда бу ер МАСЖИД мақомини олган. Мана шундан буён бу жой тарихий жой ҳисобланиб, кўпгина заёратчи сайёҳлар борадиган зиёратгоҳга айланган.

2008 йилда ушбу масжид қайта таъмирланди.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 75 | Добавил: admin-1 | Теги: Ахтам Сахоба масжиди | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]