Главная » 2017 » Май » 3 » ТАРИХНИНГ ТИЛСИЗ ГУВОҲЛАРИ
11:32
ТАРИХНИНГ ТИЛСИЗ ГУВОҲЛАРИ

Музейларнинг жамият маданий-маърифий ҳаётидаги аҳамияти ниҳоятда катта, у кишиларнинг миллий онгини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Яхши биламизки, ўз ўтмишини унутган халқнинг келажаги йўқ. Аждодларимиз яратган буюк мерос ёш авлод учун катта тарбия мактаби бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, музейлар фаолиятини замон талаблари даражасига кўтариш, уларни янги, ноёб топилмалар билан бойитиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Музейлар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги қонуни соҳани янги босқичга кўтаришда асосий омил бўлиб хизмат қилаётир.
Ҳар бир халқнинг маданий кўзгуси бўлмиш музей юртнинг тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликлари тўпланган ҳамда уларни сақлаш, ўрганиш ва ташвиқ қилиш цингари ишлар амалга ошириладиган илмий, маърифий-маънавий маскан ҳисобланади. Бугун вилоятимизда 12 та давлат, еттита соҳа, учта жамоатчилик ва 27 та мактаб жами 49 та музей фаолият кўрсатади. Шулардан бири бизнинг Конимех тумани Тарихий ўлкашунослик музейидир. 1997-йил 30-апрелда ташкил этилган  музейимизда олти нафар ходим самарали фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда муассасада 2865 та  экспонат еттита  хонага кўргазмага қўйилган.
III асрга оид тош тегирмон тоши, VII-X асрларда ишлатилган уй рўзғор буюмлари, кузалар, омоч. Диққатни тортувчи экспонатларидан ҳарбий аслаҳалар (XVI-XVII) асрларга оид қилич ва темирдан ясалган саут, Бердянка милтиғи (1871-йил), отнинг эгари, узангиси, қамчиси, тақаси, эски пичоқнинг қини, ҳайвонларини овлайдиган темир қопқон, араванинг ғилдираги, чорпоя макети, ёғочдан ясалган эски кели, тошкели, эски ёғоч губи, эски гужим эшик, мис челак, мис лаган, офтоба, эски чаримдан ишланган қаламдон, бешик,  сандиқ, кебеже, қозон, ўчоқ, ҳар хил тақинчоқ безаклар халқ амалий санъат хонасида ўрин олган.

Ходимларимиз томонидан туманимизнинг бой тарихий меросини ёш авлодга етказиш, ўғил-қизларнинг бу борадаги тафаккур ва тушунчаларини янада бойитиш мақсадида ўрта-махсус таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бир қатор мутасадди ташкилот ҳамда корхоналар билан ҳамкорликда доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Тадбирларимиздан ҳам шуни англаш мумкинки, жонажон она юртимиз – Ўзбекистонда истиқлолнинг ҳаётбахш шабадалари эсмоқда. Халқимиз асрлар давомида узоқ кутиб келган орзусига эришди. Собиқ шўролар даврида ўтмишимиз бузиб талқин қилиниб келган бўлса, мустақиллик туфайли аждодларимиз тарихи, бетакрор маданияти акс этиб турувчи қадимий нодир буюмлар музейларимиз кўркига кўрк қўшиб турибди
Уларда сақланаётган ҳар бир нодир қадимий ашё тарихни ва улар орқали бутун Ватанимиз тарихини илмий асослаган ҳолда чуқур ўрганиш, уни кенг омма ва саёҳатчиларимиз онгига сингдириш билан бирга бу бебаҳо бойлигимизн

и кўз қорачиғидай асраб, келажак авлодларга қолдириш муқаддас, шарафли бурчимиз ва инсоний вазифамиздир. Зеро, она-Ватаннинг кўҳна ўтмиши, бой тарихидан сўзловчи тилсиз гувоҳлар – осори-атиқалар макони, тарихимиз кўзгуси бўлган музейлар ҳамиша эл-юрт манфаатини ўз манфаатидан юқори қўйиб ишловчи ва яшовчи ватанпарвар кишилар учун, мустақиллигимизни мустаҳкамлашдек шарафли ишни давом эттирувчи ёш авлод учун доимо беминнат хизмат қилади.
 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 50 | Добавил: admin-1 | Теги: музей, Ўзбекистон, Тарих | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]