Главная » 2017 » Апрель » 25 » Чўлда ҳаёт гуллайди
16:54
Чўлда ҳаёт гуллайди

Томдининг одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган дашту чўлларидаги қийин аҳволни бу ерда фидойилик билан яшаётган аҳоли яхши билади. Қизилқумнинг қоқ марказидаги бу мўъжаз масканда фақат уни севган, жафокаш кишилар яшаяпти, десак, муболаға бўлмас.

Томди табиатининг оғир ҳудудларида яша­ёт­­ганларнинг турмушини фаровон этишни кўз­ла­ган, бу ердаги оилалар яшаш шароитини ях­­ши­лашга эътибор қаратган Президенти­миз­нинг "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳо­ли­сини турмуш даражасини янада оши­ришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғри­сида"ги қа­рори бизни жуда хурсанд қилди. Саҳро ки­ши­лари ташвишини ўйлайдиган Юрт­бошимиз бор­лигидан, у кишининг оқил қа­рор­ларидан жуда мам­­нун бўлдик. Ниҳоят, бу чўл­ларда ҳам ҳаёт на­фаси барқ уради, қақраб ёт­ган ҳудудларга оби­­ҳаёт кириб келади, бўшаб ётган уйлар ин­сонлар билан тўлади, бир сўз би­лан айтганда, энди Қизилқумда ҳаёт қай­найди!.. Мен бу ҳо­лат­ларни олдиндан кўз ол­димга келтириб роса ҳаяжонландим, ажаб­мас­ки, эндиликда Томди ривожланган ҳудудга ай­ланса! Тадбиркорлик, саноат, ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳалар ри­вож­ланиб, чўлларимиз та­ниб бўлмас тусда ўзгариб кетишига умидим катта. Президентимиз ана шундай истиқболли лойиҳаларга асос со­лаётганлари, шаҳарлар қу­риб, кишилар ҳаётини фаровон этаётганлари кўн­гилларимизни тоғдай кўтариб юборди. Қа­рорда биздаги ўқувчи ёш­ларга эътибор қара­тилгани, таълим муассаса­лари­га ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан Навоий, Бухоро ва Самарқанд ви­лоят­ларидаги олий таълим муассасаларига ўқиш­га қабул қилишда тест синовлари нати­жалари бўйича 68 ва ун­дан юқори баллга эга бўл­ган, олис чўл туман­ларида камида уч йилдан буён истиқомат қила­ётган абитуриентларни, ке­йинчалик мутахас­сис­лиги бўйича ушбу ҳудуд­лар­даги бюджет таш­­килотларида тегишли ви­лоят ҳокимлиги ва олий таълим муассасаси ўрта­сида тузиладиган шартнома асосида камида тўрт йил ишлаб бе­риш шарти билан қўшимча грант асосида қабул қилинишида имтиёзлар бе­рилиши туб аҳоли­нинг ўзига ҳамда ушбу ҳудудга кўчиб келаёт­ган­лар учун жуда катта имтиёз-ку! Буни фақат орзу қилишимиз мумкин эди!

Қарорда ҳудудда кичик ва хусусий тадбир­кор­ликни ривожлантириш мақсадида аҳоли банд­ли­гини қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий чора­лари сифатида, олис чўл туманларида дои­мий истиқомат қилувчи оилаларга ўзининг шахсий то­морқа хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун энг кам ойлик иш ҳа­қининг 200 баробари миқдорида имтиёзли мик­рокредитлар ажратилиши бел­гиланаётгани мени ташаббускор ва тадбиркор бўлишга ун­дади... Албатта, биз бу чорловга лаб­бай, дея жа­воб берамиз ва ўз миннатдор­ли­гимизни билдирамиз!

Категория: Экономика | Просмотров: 50 | Добавил: admin-1 | Теги: Томди, ривожлантириш, Навоий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]