Главная » 2017 » Апрель » 10 » "Uzbek Тigers"нинг ишончли ғалабаси
12:07
"Uzbek Тigers"нинг ишончли ғалабаси

Руфат Рисқиев, Артур Григорян, Муҳаммадқодир Абдуллаев... Ўз даврининг машҳур чармқўлпоқ усталари. Ўзбекистон номини дунёга танитган бу боксчиларимиз сафини бугун фахр билан давом эттираётган ёшларимиз билан фахрланамиз. Хусусан, биргина Олимпия ўйинларида Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Fиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва бошқа боксчиларимиз ўзбек рингга шунчаки кўтарилмаслигини, у Ватан шаъни учун ғалабага қодирлигини кўрсатишди.

Пойтахтимиздаги "Ўзбекис­тон" спорт мажмуасида бокс бўйича нуфузли турнир — Бу­тунжаҳон бокс серияси (WSВ) VII мавсумининг навбатдаги турида мамлакатимиз шарафи­ни ҳимоя қилаётган "Uzbek Тigers" жамоаси Қозоғистон­нинг "Astana Arlans" жамоаси билан куч синашди.

Ўзбекистон бокс федера­ция­си ва Халқаро ҳаваскор боксчи­лар уюшмаси (АIBA) ҳамкорли­ги­да ташкил этилган мазкур тур­нирнинг бу йилги баҳслари­да энг кучли 12 жамоа учта гу­руҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синаш­моқда. Жангларни куза­тар­кан­миз, Ўзбе­кис­тон номини шараф билан ҳимоя қила­ётган мард, кучли йигит­лар ва улар­нинг му­раббийлари спорт маж­муасини лиқ тўлдир­ган мухлис­лар­нинг ҳар қанча олқишига лойиқлигини яна бир карра англадик. 

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, ўтган йилги мавсумдан буён ушбу турнирда иштирок этаётган "Uzbek Тigers" жа­моаси жорий йил "С" гуруҳида Хитойнинг "China Dragons", Россиянинг "Patriot boxing team" ва Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари билан баҳслашмоқда.

1 апрель куни пойтахтимизда­ги "Ўзбекистон" спорт мажмуа­си­да бўлиб ўтган "Uzbek Тigers" ва "Astana Arlans" жамоалари ўртасидаги беллашув ҳам қизи­қарли ва муросасиз жангларга бой бўлди. 49 килограмм вазн тоифаси­да Ҳасанбой Дўстматов ва Те­мир­тас Жусупов, 56 кило­грамм вазн тоифасида Абдул­ҳай Шо­раҳ­матов ва Илёс Сулей­менов, 64 килограмм вазн тои­фа­сида Элнур Абдураимов ва Дилмурод Мижитов, 75 кило­грамм вазн тоифасида Исроил Мадримов ва Сапарбай Айда­ров, вазни 91 килограммгача бўлган боксчи­лар ўртасида Зуҳриддин Маҳ­камов ва Антон Пинчук ўзаро куч синашди.

Мусобақада "Uzbek Тigers" жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аҳамиятлиси, нуфузли мусо­ба­қанинг мамлакатимизда кўта­ринки кайфиятда, замонавий тарзда барпо этилган спорт маж­муасида ўтказилиши ҳам юрти­мизда боксни ривожлан­ти­риш­га бўлган эътиборнинг нечоғли юксаклигини кўрсатади.

Турнир супервайзери Муҳам­мад Мустаҳсоний журналист­лар­га берган интервьюсида Ўзбе­кистонда бокс жадал ри­вож­лан­ганини фахр билан таъ­кидлади. 

— Ўйинни катта ҳаяжон билан оилавий кузатдик, — дейди кар­маналик Меҳрож Мардонов. — Боксчиларимизнинг ҳар бир ғалабасидан кўнглимиз фахр, ғурурга тўлди. Улар чинакам йўлбарсона ҳужумлари билан рақиблардан устунликларини кўрсатишди.


 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 164 | Добавил: admin-1 | Теги: Uzbek Тigers | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]