Главная » 2017 » Март » 14 » Сафлар кенгаймоқда
09:43
Сафлар кенгаймоқда

"Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили"да барча соҳалар қатори банк тизимида ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.
Хусусан, аҳоли орасида тадбир­корликни янада ривожлантириш, бу борада банк томонидан имтиёзли кредитлар берилишини такомил­лаш­тириш ва мазкур жараёнда банк ходимларининг масъулиятини яна­да ошириш борасида вилоятимиз­да самарали ишлар амалга ошири­лаяпти. Биргина мисол, Президен­ти­миз ташаббуси билан йўлга қў­йилган "оддий халқни тадбиркор қилиш" лойиҳаси асосида банклар­нинг малакали ходимлари уйма-уй юриб, тадбиркорлик қилиш бўйича турли бизнес-режалар таклиф қил­ган ҳолда чуқур тушунтириш ишла­ри олиб боришмоқда. Ҳозиргача мавжуд 303 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 236798 та хонадондан қарийб 180 мингтасига банк мута­хассислари ташриф буюриб, кре­дит­ларни расмийлаштириш ва тад­биркорликни йўлга қўйиш тўғриси­да тушунчалар беришди. 
Бугунги кунда Хатирчи туманида 67 та маҳалла фуқаролар йиғини, 41800 та хонадон мавжуд. Банк хо­димлари шундан 27521 хонадонга ташриф буюришди ва аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 930 нафар фуқарога 6 миллиард 2 миллион сўмлик кредит маблағла­ри ажратилди. Бу билан 800 нафар­га яқин ишсиз фуқаронинг бандли­ги таъминланди.
— Ҳудудимиздаги 9 та маҳаллада 5 минг 135 та хонадон мавжуд. Банк ходимлари ана шу хонадонларнинг ҳаммасида бўлиб, оила аъзолари­нинг турмуш тарзи, жисмоний имко­ния­ти ва қизиқишларини ўрганиш­ди, томорқаларнинг ҳажми ва ша­роитини кўриб чиқишди ҳамда шун­га биноан тадбиркорлик йўна­лишида таклиф-тавсиялар бериш­ди, — дейди "Хонақа" қишлоқ фуқа­ролар йиғини масъул котиби Дав­рон Аҳмадов. — "Агробанк" ОАТБ­нинг вилоят ҳамда Хатирчи туман филиаллари томонидан ажратилган кредитлар эвазига 80 дан ортиқ хонадонда иссиқхоначилик йўлга қўйилди. Лазиза Шарофиддинова, Фахриддин Омонов, Азим­жон Ху­дой­қулов, Фарҳод Қудратов­лар поми­дор-бодринг етиштиришга кириш­ган бўлса, ўнлаб фуқаролар чорвачилик хўжалигини ташкил этди. Шунинг­дек, паррандачилик, қуёнчи­лик йў­налишлари бўйича тадбиркор­ликни бошлаганлар ҳам бор.
Паррандачилик етти хазинанинг бири саналади. Бу нақл мағзини яхши англаган Маъмур Жумаев дав­латимиз томонидан берилган имко­ниятлардан унумли фойдаланиб, дастлаб имтиёзли кредит асосида 100 бош товуқ олган бўлса, дарома­ди ошгач, парранда сонини 500 бош­га етказишга қарор қилди. Бугун бу каби фуқаролар бошлаган ишби­лар­монлик, ўз навбатида, бозорда нарх-наво барқарорлигини таъмин­лаш баробарида, оилалар моддий таъминотини ҳам яхшиламоқда. 
— Маҳалла фаоллари ва банк хо­димла­ри уйимизга келиб, пар­ран­дачилик хўжалигимни кенгайти­риш ҳақида маслаҳат беришди. Бир ҳаф­тада кредит масаласи ҳал бўл­ди, — дейди М. Жумаев.
Тумандаги "Зарафшон" маҳалла­си­да истиқомат қилувчи Исмоил Жумаев қуёнчилик билан 8 йилдан буён шуғулланиб келар эди. Яра­тилган имконият унинг бу қизиқиши тадбиркорликка айланишига турт­ки бўлди. Банк кредити асосида зот­ли қуёнларни олиб келган тад­биркор эл дастурхонига парҳезбоп гўшт етиш­тириб беришни мақсад қилган. 
Навбаҳор тумани қишлоқ хўжали­ги­нинг барча йўналишлари учун ҳар томонлама қулай ҳудудлардан бири саналади. Айни кунда ажратилаёт­ган кредит маблағлари эвазига ту­манда иссиқхона, чорвачилик, пар­ран­­дачи­лик ва бошқа йўналишларда иш бош­лаган оилалар сафи тобора кенгай­моқда. Ҳозиргача лойиҳа дои­расида ҳудудда 700 нафарга яқин фуқарога 4,5 миллиард сўм­ликдан зиёд кре­дит­лар ажратиб берилди.
Кармана туманидаги 959 нафар фуқаро ҳам 7 миллиард 3 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи­ни олиб, ишбилармонликни бош­лаш­ди. Тадбирли кишилар рўзғо­рига барака кирди. Энг муҳими, улар­нинг ҳалол меҳнат ортидан ро­ҳат кўришга иштиёқи ортди. Оддий оилани тадбиркорга ай­лантириш лойиҳаси доирасидаги бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 120 | Добавил: admin-1 | Теги: Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаа | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]