Главная » 2017 » Март » 13 » Қўлжанги усталари беллашуви
14:44
Қўлжанги усталари беллашуви

11 март куни Навоий шаҳ­ридаги "Сўғдиёна" жисмоний тарбия ва спорт мажмуасида со­ҳиб­­қирон "Амир Темур шара­фига" H2H Fight қўлжанги профес­сионал лигаси халқаро турнири якка кураш жангларининг учинчи босқичи бўлиб ўтди.
Фахрли меҳмонлар қаторида халқаро қўлжанги федерациясининг президенти Сер­гей Астахов, россиялик машҳур чарм қўлқоп усталари Александр Поветкин ва Денис Лебедев, жаҳон боксининг афсонаси ҳисоб­лан­ган кичик Рой Джонсларнинг промоу­тери Владимир Хрюнов, Ўзбекистон Рес­публикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи идора­ла­рининг қўл жанги федерацияси биринчи вице-пре­зиденти Бахтиёр Соатов, Навоий вилоят ҳокими К. Турсунов, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Сана­қулов ва бошқалар қат­нашдилар.   
Биринчи жангда 68 килограммгача вазн тоифасида мамлакатнинг уч карра чемпиони навоий­лик Жамшид Бегматов Россия ва Европа чемпиони Ренат Буликин билан куч синашди. Яккама-якка олишув тенгликда ўтди, аммо фаол ҳаракатлар натижасида учинчи якуний раундда ғолибликни 2:1 ҳисобда россиялик спортчи қўлга киритди.
75 килограммгача вазнда икки карра Ўзбекистон чемпиони Жаҳонгир Жумаев  Рос­сия ва жаҳон чемпиони Максим Ефре­менко билан куч синашди. Жанг тўлиқ Бухо­ро ваки­лининг назора­ти остида бўлди. Охир­ги ра­ундда ўзбек қўл жанги устаси рақибини нок­даунга жўнат­ди. 85 кило­грамм­гача ярим оғир вазнда уч карра мамлакат чемпиони Бегзод Нурматов Молдова чем­пиони Денис Томуз би­лан куч синашди. Барча раундда ҳам тош­кентлик ҳамюртимиз рақибини шошириб, кетма-кет фаол зарбалар бериб турди.
— Мен учун бу, профессионал лигадаги қўл­жанги дебюти бўлди, — деб таъкидла­ди Д. Томуз. — Ҳозирги кунга қадар "ММА" тур­нир­ларида қатнашганман. Яхши жисмо­ний тайёргарлиги туфайли Бегзод ғалаба­ни ҳақ­ли равишда қўлга киритди. Юртин­гиз­даги ўзбекона меҳмондўстликка қойил қол­дим. Бухородаги тарихий-меъморий ёд­гор­ликларни зиёрат қилдик. Биринчи мар­та мил­лий таомларингиздан таътиб кўрдим.
90 килограммдан ортиқ вазндаги тоифа­да икки карра Ўзбекистон чемпиони Илёс Раимов Молдова чемпиони Александр Лях­ни нокаут ҳолатига туширди.
— Fалабадан ғоят хурсандман, — хур­санд­чилигини биз билан баҳам кўрди И. Раи­мов, — муваффақиятли чиқиш мураббий­нинг хиз­матидир. Навоийлик ишқибозлар охири­гача исмимни айтиб, қўл­лаб-қув­ватладилар.
— Вилоят маъмуриятига, бугунги кеча­нинг барча ташкилотчилари ва ҳомийларига ўзим­­­нинг самимий миннатдорчилигимни бил­дираман, — дейди Владимир Хрюнов. — Мамлакатингиз спортини ривожланти­риш­даги беқиёс хизмат Ўзбекистон Рес­пуб­ли­касининг Биринчи Президенти ва мамла­кат­нинг ҳо­зир­ги раҳбариятига те­гиш­ли­дир. Минглаб навоийликлар ўзбек қўлжанги уста­ларини олқишладилар, хори­жий спортчи­лар­ни қўл­лаб-қувватладилар. Ке­йин­ги му­со­­бақани Андижонда ўтказамиз. Жорий йил­нинг охи­ригача республикада Осиё чемпио­нати бў­либ ўтади, у ерда 25 дан ортиқ Осиё мамла­катлари вакиллари қатнашади.
Турнир ғолиблари ва барча иштирок­чи­лари ташкилотчиларнинг пул мукофотлари ва эсда­лик совғалари билан тақдирланди­лар.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 79 | Добавил: admin-1 | Теги: қўлжанги профес­сионал лигаси, Навоий, H2H Fight | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]