Главная » 2017 » Февраль » 17 » Абадийлик муҳри
16:27
Абадийлик муҳри

Ўзбек халқи ўтмишда ўтган кўплаб буюк даҳолари билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Уларнинг кўплари нафақат ўз диёрида, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида маълум ва машҳурдирлар. Ана шундай мўътабар зотлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.

Бобур тарихда умри кураш­лар, уруш ва ғалаёнлар, но­тинч­ликлар билан кечган шахс си­фа­тида ҳам таниқли. У тему­рийлар салтанатини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Умри чет элларда кечди. Ҳаё­ти Афғо­нистон, Ҳиндистон ка­би дав­латлар билан боғлиқ бўлди. Бобур йирик маданият арбоби сифатида маълум. У ёшлигидан илм билан шуғул­лан­гани, форс, араб тиллари­ни ўрганиши, ада­биёт, тарих, тилшунослик, ада­биётшунос­лик, мусиқа ва бошқа соҳалар билан шуғулланган­лиги боис ҳам маърифатни англайдиган маданиятли киши бўлиб етиш­ди. У фаннинг турли соҳалари­га доир кўплаб асар­лар ёзди.  Бобурнинг лирик де­вонлари "Бобурнома", "Муфас­сал", "Хатти Бобурий", "Ҳарб иши", "Мусиқий илми", Ислом дини асосларининг баёни бўлган "Мубаййин", "Волидия" тар­жи­маси ва бошқа асарлари унинг шуҳратини янада оширди.

Шарқнинг бу улуғ сиймоси 1483 йил 14 февралда Анди­жон­да Амир Темурнинг ўғли Ми­рон­шоҳ набираси Абу Саид Мир­зонинг ўғли Умаршайх Мир­зонинг оиласида таваллуд топ­ди. Онаси Қутлуғ Нигорхо­ним тошкентлик мўғул хони­нинг қизи эди.

1494 йилда Умаршайх Мир­зо­га қарши акаси Самарқанд ҳокими Султон Аҳмад Мирзо ва Тошкент ҳокими Маҳмудхон қў­шин тортади. Фалокат рўй бе­риб, 1494 йил 7 июнда Умар­шайх вафот этади. 11 ёшли Бобур Фарғона вилоятининг ҳокими бўлади. Гоҳ ғалаба, гоҳ мағлу­биятга учраб турган Бобур Фарғона ва Cамарқанд мулкини қўл остига бирлашти­риб тура олмади. Катта кучга эга бўлган Шайбонийхон Са­ри­пул ва Ахсида Бобурга зарба бериб, у ерларни ишғол қила­ди. Шайбо­нийхон тазйиқи ос­тида 1504 йили  Бобур озгина аскар ва аъёнлари билан Қо­булга бориб ўрнашади. Бобур ўз юртидан, тожу тахтдан воз кечиб кетол­майди. Бир неча марта Самар­қандни қайта эгал­лашга ҳаракат қилади. 1512 йилда шоҳ Исмоил­дан ёрдам олиб, Самарқандга юриш қила­ди. Самарқандни учинчи марта эгаллаб олади. Убайдул­ло Сул­тон ва Муҳам­мад Темур Султон 1513 йилнинг бошлари­да катта қўшин билан Бобурга қарши юриш бошлайди. Бо­бур енги­лади. Исмоил мадад учун Нажми Соний бошчили­гида қўшин юборади. У ҳам енгилади.

Бобурнинг ўз салтанатини эгаллаш орзулари барбод бў­лади. У Афғонистонда ҳоки­мия­тини мустаҳкамлаб олади. Бо­бур Ҳиндистонга юриш режа­ла­ри­ни тузади. Биринчи нав­батда Панжоб вилоятини ишғол қилишни мўлжаллайди. Ҳиндис­тонга юриш фаолияти­ни 1519 йил­дан амалга ошира бошлай­ди. 1526 йилгача беш марта юриш қилади. 1526 йил ап­релида Деҳли Султони Иб­роҳим Луди билан жанг қилиб уни енгади. 27 апрелда Деҳли­да Бобур номига хутба ўқила­ди. Бобур кенг дунёқараши, мукам­мал ақл-заковати, били­ми билан Ҳиндистонда бобу­рийлар сулоласига асос сол­ган бўлса, бу сулола Ҳиндис­тонда 332 йил ҳукмронлик қилди. Бобур авло­дидан олти шахс Бобур, Ҳумо­юн, Акбар, Жаҳонгир, Шоҳжаҳон, Авранг­зеб­лар бу ерда узоқ вақт под­шоҳлик қилдилар. Олимла­ри­­миз­нинг қайд этиш­ларича, Бобур 47 йил умр кечирган бўл­са, шундан 36 йилини уч мам­лакат: Мова­роун­наҳр, Афғо­нистон, Ҳин­дис­тонда подшоҳ бўлиб ўтка­зади. 20 йил умри Мовароун­наҳр, 22 йили Қобул, 5 йили Ҳиндистонда кечади. 

Бугунги кунда мамлакати­миз­да бобокалонимизга улуғ эҳти­ром кўрсатилмоқда. Айни кунда Андижондаги муҳташам Бобур боғи ҳаммани лол қол­дирмоқ­да. Бобур номидаги халқаро жам­ғарма, халқаро экспеди­циялар мавжудлиги, 1993 йилда шоир мероси бў­йича халқаро анжуман қади­мий ва ҳамиша навқирон Са­мар­қанд шаҳрида ўтказилга­ни ҳам буни исбот­лайди.
 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 159 | Добавил: admin-1 | Теги: Заҳириддин Муҳаммад Бобур | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]