Главная » 2017 » Февраль » 17 » Сув спорти: кеча ва бугун
10:54
Сув спорти: кеча ва бугун

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан мустақиллигимизнинг илк кунидан бошлаб, соғлом фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилди. Бу саъй-ҳаракатлар болажон халқимизни янада руҳлантирди, куч-ғайрат бахш этди, ишончини мустаҳкамлади. Шу боис, мамлакатимизда болалар спортини ривожлан­тириш, уни оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга катта эътибор қаратилди.

Бугун биз спортни сиҳат-саломатлик, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ва маънавий барка­моллик манбаи, деб биламиз.

Спорт турлари орасида сув спорти кейинги йиллар­да жадал ривожланди. Мисол учун, мустақилли­ги­миз­нинг дастлабки йилларида Тошкент шаҳри, ви­лоят марказларида бармоқ билан санарли сув спорти иншоотлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳолати мақтанар­ли даражада эмасди.

Айни вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз таш­кил этади. Улар ҳақли равишда Ватанимизнинг кела­жаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қо­дир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этув­чи кучи­га айланиб бормоқда. Бу соҳада олиб бораёт­ган кенг миқёсли ишларимизни, хусусан, болалар спор­ти бў­йича қабул қилинган дастурларимизни яку­нига етказиш зиммамиздаги асосий вазифалардан бири­дир. Жамия­тимизда соғлом турмуш тарзини қа­рор топ­тириш ҳамда фарзандларимизни ҳар томон­лама бар­камол қилиб вояга етказиш давлатимиз сиё­сатининг устувор вазифаларидан бири қилиб белгил­анган. Маъ­лумки, мана шундай олийжаноб мақсадлар­ни ҳаётга татбиқ этилишида жисмоний тарбия ва спорт­нинг тутган ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда мамла­кати­миз­­нинг ҳар бир ҳудудида за­монавий сузиш ҳавзалари бар­по этилмоқдаки, бу ҳам ўз нав­ба­тида ёшларимиз қалбида спорт­­га, хусусан, сув спорти тур­­ларига бўлган меҳрни шакл­­­­­лантиришда муҳим омил бўлмоқда. Мисолларга му­ро­жаат қиладиган бўлсак, юрти­миз­да олимпиада ўйинларига ихтисослаштирилган спорт ин­шоот­лари қурилишига охирги беш йилнинг ўзида 1 триллион 230 миллиард сўмлик маблағ­лар сарф­ланди.

Мутахассисларнинг таъкид­ла­шича, инсоннинг соғлом ва узоқ умр кечириши учун бола­лик­дан спорт билан шуғулла­ниш, жисмоний чиниқиш муҳим аҳа­мият касб этади. Масалан, сув спорти билан мунтазам шу­ғулланган ўғил-қизлар қад­ди-қомати тик, танаси соғлом, иро­­­даси мустаҳкам инсон бў­либ вояга етади.

Бугун бизнинг олдимизда тур­­ган асосий вазифалардан бири, мамлакатимиздаги мав­жуд сузиш ҳавзаларини йил да­­­­вомида узлуксиз фаолият кўрсатиши ва мавжуд муаммо­ларни бартараф этиш бўйича Маданият ва спорт ишлари ва­зирлиги ва вилоят ҳокимлик­лари­га таклифлар киритишни давр­нинг ўзи талаб эт­моқда. Ма­салан, республика­миз­да 249 та сув спортига их­тисос­лаштирилган иншоот­лар мав­жуд бўлиб, уларнинг 41 таси белгиланган меъёр та­лаб­ларига умуман жавоб бер­майди. Шу билан бирга, 70 та сув спортига мослаштирилган сузиш ҳавзалари яроқсиз ҳолга ке­либ қолган. Ўтган йили Қарши шаҳ­ридаги олимпия захира­лари коллежининг ёпиқ турда­ги сузиш ҳавзаси учун Навоий кон-металлургия ком­бинатининг 600 миллион сўм маблағлари эва­зига иссиқ сув билан таъ­минлаш тизими ян­гиланди. Бу­гун мамлакати­миз­да 10 минг 500 нафардан ортиқ йигит-қиз сув спорти билан мунтазам шу­­ғулланиб келади. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, На­воий, Фарғона, Қаш­қадарё ви­лоятлари ҳиссасига тўғри кел­моқда. Демак, қолган ҳудуд­лар­да ҳам мазкур спорт турини янада оммалаштириш, спорт объектларини замо­на­вий жи­ҳоз­лар билан таъмин­лаш дол­зарб аҳамият касб эта­ди. Зеро, қаерда спортга бўлган омма­вий­лик даражаси юқори бўл­са, терма жамоа­лари­мизда ра­қобат муҳити шакл­ланади. Ра­қобат бор жой­да эса натижа кўк­­ка бўй чўза­веради.

Президентимиз Шавкат Мир­зиёев 2017 йил 14 январдаги Ва­зирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишланган маж­лисида "...охирги Олимпиа­да­да фақатгина оғир атлетика, бокс, кураш ва дзюдо бўйича сов­ринли ўринлар эгалланди. Бу­нинг сабаби нимада?", де­ган ҳақли саволни ўртага таш­ла­ган эдилар. Шундан сўнг Пре­зидентимиз томонидан берилган топшириқларга асо­сан Ўзбекистонда болалар спор­ти, олий спорт маҳорати ва олимпия резервларини ри­вож­лантириш бўйича қўшимча шарт-шароит ва воситалар ке­раклиги, ана шу муаммолар ичи­­га чуқур кириб бориш за­рур­лигини асосий вазифалар си­фатида белгилаб бердилар.

Кейинги йилларда барча ви­лоятларда сув спорти феде­ра­циялари ташкил қилинди. Пи­ро­вардида ўтган тўрт йил даво­ми­да сузиш, сув полоси, синхрон сузиш ва сувга сакраш тур­лари бўйича мамлакатимиз спортчилари кўплаб халқаро турнирларда, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатларида Ва­танимиз шарафини ҳимоя қи­либ, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Шу билан бир­­­га, юртимизда ҳам қатор ички ва халқаро мусобақалар юқо­ри савияда ташкил қили­ниб, янгидан-янги иқтидорлар сафи кенгайиб бормоқда.

Аммо бу натижалар билан ки­фояланмаслик, сув спортини янада оммалаштириш бораси­да бугун кўпроқ қайғуришимиз лозим. Ўтган 2013-2016 йил­лар­да сув спортига ҳомий қи­либ белгиланган Навоий кон-металлургия комбинати дав­лат корхонаси ва "Ўзмет­ком­би­нат" АЖ томонидан етарлича маб­лағ ажратилишига қара­мас­дан 2016 йили Рио-де-Жа­нейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига сузиш спорт тури­да 6 та, синхрон су­зишда эса 2 та йўлланмани қўл­га киритиш ре­жалаштирил­ган эди. Бироқ якунда иккита ли­цензия қўлга киритилди. Бу бо­рада йўл қў­йил­ган хато ва кам­чиликлар яқинда Навоий шаҳрида бўлиб ўтган Феде­ра­циянинг навбат­даги конферен­ция­сида танқи­дий кўриб чиқил­ди ва 2020 йили Япония дав­латининг То­кио шаҳрида ўтка­зи­ладиган нав­батдаги Олим­пиа­дага ли­цен­зияларни қўлга киритиш бо­расида мақсад ва ва­зифалар белгиланиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон тер­ма жамоалари таркиби қайта­дан шакллантирилди ҳамда ўқув-машғулот йиғинларига ёш, иқтидорли ва малакали му­­­раббийларни жалб қилиш, жоиз бўлса, чет эллик мутахас­сисларни маслаҳатчи сифати­да таклиф этиш режалашти­рил­­­­моқда. Шу билан бирга, хал­­қаро муносабатларни янги бос­қичга олиб чиқиш ҳам ус­ту­вор вазифалардан бири этиб белгиланди.

Жорий йил Тошкент шаҳрида катталар ўртасида сув спорти турлари бўйича 9-Осиё чем­пио­нати бўлиб ўтиши режа­лаш­­тирилган. Мазкур халқаро аҳамиятдаги спорт тадбири юр­­­тимизда илк бор ўтказили­ши­ни инобатга олиб, ҳар то­мон­лама юксак савиядаги тай­ёргарлик ишлари кетмоқда. Ушбу нуфузли спорт тадби­ри­да спортчиларимиз томонидан юқори натижаларни қўлга ки­ри­тиш мақсадида терма жа­моа­миз аъзоларини қатъий на­зоратга олиш, спортчилар ва мураббийлар учун барча шарт-ша­роитлар яратиб берил­моқда.

Шунингдек, сув спорти тур­лари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари таркибини тажри­ба­ли ва иқтидорли мураббий­лар билан тўлдириш мақсадида мам­лакатимиз бўйлаб селек­ция ишларини кучайтириш, ви­лоят ва туманлардаги сув спорти турлари бўйича ишлаб келаётган мутахассисларнинг малака даражасини ошириш йўлида доимий равишда му­раб­бийлик ва ҳакамлик семи­нар­ларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Демак, мамлакатимизда сув спортини кенг оммалаш­ти­риш, ёшлар, айниқса, қишлоқ жой­лар­­да фарзандларимизни спорт билан мунтазам шу­ғул­ланишга жалб этиш вақти кел­ди. Келгусида янги спорт объ­ектлари қуриш ва мавжуд­лари­нинг моддий-техника ба­за­сини мустаҳкамлаш, уларни замо­на­вий ускуна ҳамда ан­жомлар би­лан жиҳозлаш ҳар доим ўз аҳа­миятини йўқот­майди.
 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 84 | Добавил: admin-1 | Теги: спорт | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]