Главная » 2017 » Февраль » 8 » Навоий асарларида Ватан мавзуси
10:25
Навоий асарларида Ватан мавзуси

Алишер Навоий ға­зал­ларининг мавзулар сил­си­ласида Ватан тимсоли, ўзи туғилиб ўсган юртга са­доқат, миллий ифтихор туй­ғуси катта салмоқ касб эта­ди. У ўзининг туркий экан­лиги, она тилимизнинг жо­зибадорлиги, имкониятлари чексизлиги би­лан фахрла­на­ди ва "Хам­са" достон­лари­да, "Хазойин ул-маоний" кул­лиётига кир­ган ғазалларида, ада­биёт­шунослик ва тилшу­нос­ликка оид илмий асар­лари­да бу ифтихор туйғу­си­ни баралла ифода этади. Атоқ­ли на­воий­шунос олим Иззат Сул­тон Навоийнинг Ва­­танни улуғлаш, ўзининг қай­си мил­латга ва ватанга мансублиги асарларида қай тариқа акс этганлиги тўғри­си­да муло­ҳаза юритиб, шун­дай дейди: "Ҳеч бир асарида На­воий қаер­ни ўзининиг ватани деб ҳисоблашини га­пирмайди. У жуда кўп юртлар орасида бир юртни шундай меҳр ва шавқу завқ билан қай­та-қайта тас­вирлайдики, бизда Навоий­нинг ватани ҳақидагина эмас, бу ватанга ёзувчининг болаликдан то ум­­рининг охи­ригача доимий муҳаббати ҳақида ҳам аниқ та­саввур туғилади" .

Навоий меҳр билан тилга олган бу юрт Хуросон ва Мо­вароуннаҳр бўлиб, шоир яша­­­ган даврда бир бутун мамлакатни ташкил этган ва бир ҳукмдор томонидан идо­ра этилган. Бу ердаги Ҳирот ва Самарқанд шаҳарлари На­­­воий ҳаётида беқиёс аҳа­миятга эга бўлиб, ҳақиқий ва­тан ҳисобланган. Самар­қанд­ни тенги йўқ, деб таъ­риф­­лайди ва унга ўлим чан­ги ўтирмасин ("ўлтур­ма­син анга гарди фано"), дея дуо қи­лади.

"Фарҳод ва Ширин" дос­то­нида Навоийнинг ўз ватанига бўлган меҳр-муҳаббати яна­да ёрқин ифодасини топган. У ўзини Хитойдан Хуро­сон­гача бўлган улкан ҳудудда яшовчи туркийларга қавм­дош деб билади ва асар­лари бу сарҳадлардан ўтиб, узоқ-узоқ ўлкаларга ҳам ет­ган­лигидан фахрланади:

Агар бир қавм, гар юз, йўқса мингдур,

Муайян турк улуси худ менингдур.

Олибмен тахти фармонимға осон,

Черик чекмай Хитодин то Хуросон.

Хуросон демаким, Шерозу Табриз —

Ки, қилмишдур найи килким шакаррез.

Кўнгул бермиш сўзумга турк, жон ҳам,

Не ёлғуз турк, балки туркмон ҳам.

Навоийнинг ҳаётида турли қарама-қаршиликлар — дўст­ларнинг вафосизлиги, за­мон­­­нинг норасолиги, ватан фироғи, соғинч изтироблари кўп бўлган. У ўз ватани, мам­лакатини обод, халқининг осойишта, фаровон яша­ши­ни истаган. Бунинг учун ҳукм­­дор адолатли, халқ­пар­вар бўлиши лозим, деб бил­ган. Шунинг учун ғазал­лари­да ишқ-муҳаббат, вафо ва са­­доқатни ўйлаш бароба­ри­да ватанга бўлган оташин му­ҳаббати ҳам ўз аксини топ­ган. "Оҳким, номеҳрибоним азми бедод айлади", деб бош­ланувчи ғазали ёрнинг ва­фосизлиги, унинг ошиққа жабр-зулми, бунинг оқи­ба­ти­да дўстларнинг ғамгинлиги, маъшуқа киприги жаллодга ай­ланганда ошиқ аҳлига чора йўқлиги тасвирланади.

Кўнгли мулкин истар обод, ваҳ, бузар хайли фироқ,

То Навоий азми мулки Астробод айлади.

Fазал мақтаъсида ошиқ­­нинг маъшуқа вас­лидан айро ту­шиши унинг ўзи учун қадр­дон бўлган Ҳиротдан Ас­т­ро­бодга борганлиги кўнг­ли мул­кини бузганли­ги­га нис­бат этиляпти. Бун­дан На­воийнинг ўзи ту­ғилиб вояга етган Ху­ро­сон мамлакати­нинг пой­тахти Ҳирот шаҳрига фар­зандлик меҳри ни­ҳоятда баланд эканли­ги­ни сезиш мумкин.

Навоийнинг мамлакат обод­­­­лиги, халқнинг фа­ро­­вонлиги адолатли ҳукм­­дорга боғлиқли­ги­ни, юксак ва­танпар­вар­лик туйғуси халқ­нинг ҳукмдорга бўлган меҳр-муҳаббати билан белги­ла­ниши "Фарҳод ва Ши­рин", "Садди Искан­да­рий" дос­тонлари, "Ҳи­ло­лия" қа­си­да­си, "Соқий­нома", "Вақ­­фия" асар­ла­рида ўз ифодасини топ­ган. "Хамса" дос­тон­лари­нинг барчасида Ҳу­сайн Бой­қаро мадҳига кенг ўрин бе­рилган. Улуғ мута­фак­кир Ҳу­сайн Бой­қарони ўз даври­нинг энг адолатли под­шоҳи си­фатида таърифлаш билан бирга золим под­шо­ларни ҳам назардан қочир­майди, уларнинг халққа қар­ши кир­дикорларини аёвсиз фош этиб ташлайди. Бу би­лан у ўзини ватанга фидойи экан­лигини, ватан ободлиги, халқ­­нинг тинчлиги, фаровон ҳаёти ҳамма нарсадан юқо­ри туришини таъкидлайди. Шу жиҳатдан "Ҳилолия" қа­сидасида Хуросон тахтига эндигина ўтирган Султон Ҳу­сайн Бойқаронинг шоҳ сифа­тидаги фазилатларини кўк­ларга кўтариб мақташи бе­жиз эмас. Уни шундай таъ­риф­лайди:

Шоҳлар дарвешию дарвешлар шоҳики Ҳақ,

Шоҳ қилди сувратин. дарвеш қилди сийратин.

Профессор Азиз Қаюмов уш­бу байтни қуйидагича шарҳ­­лайди:

"Бу ерда Навоийнинг дар­вешликни қанчалар улуғ­лаёт­ганига аҳамият беринг. Демак, инсонлар ичида энг бую­ги, энг юксак олижаноб даражадагиси дарвешдир. Бу ерда дарвеш девона, тел­ба маъносида эмас, энг пок тийнат, тубан  интилиш­лар­дан холи, элу юртга, одам­лар­га меҳрибонликда фи­дойи бўлган зот кўзда ту­ти­лади" .

Навоий қасидада Ҳусайн Бой­қарони энг адолатли под­шо сифатида таърифлар экан, уни мамлакатни обод қилишга, халққа осуда ҳаёт, фаровонлик бунёд этишга чорлайди. Унда адолатли ҳукм­дор­нинг туғи, қиличи, сар­кар­далиги ватанни яна­да обод қилишига ишонч балқиб туради. "Хамса"нинг "Ҳай­рат-ул аброр" досто­ни­да Султон Ҳусайн Бойқарога ба­ғишланган бобда ҳам унинг баҳодирлиги, ғолибона юришлари халқ бахт-сао­дати учун эканлиги тасвир­ланади. 59 байтдан иборат бобнинг иккинчи қисми­да Султон Ҳусайн Бой­қа­ронинг аждодлари ҳақи­да сўз юритади:

"Хон келибон ҳам ота, ҳам от анга,

Фақр оти бирла мубоҳот (фахрланув) анга.

Турку мўғул қуллари хонлар анинг,

Мулк лиҳи (уники) мулкистонлар анинг.

Қуллиғи хонларга келиб фарзи айн,

Хонлару шоҳлар шоҳи Султон Ҳусайн".

Ҳукмдорнинг адолатпар­вар­лиги мамлакат ободлиги ва халқ фаровонлигининг асоси эканлигини таъ­кид­лаш би­лан бирга халққа қайиш­май­диган, жабр-зулм­ни ҳадди­дан ошириб юбо­радиган ҳукм­дорларни қат­тиқ қора­ла­ган. Буни шоир­нинг барча асарларида кў­рамиз. Шоир замондош­лари­нинг хотира­ла­рида ҳам Навоийнинг адо­латли шоҳ ҳақидаги идеали аниқ ифо­даланган. Мирхонд "Рав­зат ус-сафо" асарида: "У соф қалб­ли амир (Навоий) Абу­саид мирзонинг замо­нида Хуросон дорус-сал­та­на­сиға (пойтахтига, Ҳиротга) бориб, бир неча кунини у иқ­бол уйи остонаси мулозама­тида ўткарди, аммо ўзининг ҳо­лига яраша риоят (ҳурмат, обрўй) ва тарбият тополма­ди", дейди. Абусаиднинг жо­ҳил, шафқатсиз ҳукмдор бўл­ганлиги туфайли Навоий ўзи­­га қадрдон бўлган Ҳи­рот­ни ташлаб кетишга, бир неча йил Самарқандда яшашга мажбур бўлади. Абусаид хизматидаги амалдорлар ҳам ўзи сингари шафқатсиз бў­лишади.

Ўз замонасида ана шундай ҳукмдорларни кўргани учун ҳам ўз асарларида бундай зо­лим ҳукмдорларни танқид қилади. Ҳажв тиғи остига ола­ди, кўп ўринларда уларни инсоф ва адолатга чорлайди, шоҳларнинг фақат яхши си­фатларга эга бўлиши лозим­ли­гини уқтиради. "Fаройиб ус-сиғар"дан ўрин олган мана бу қитъада шоҳнинг халқ­қа жабр-зулм қилишини қо­ралайди:

Шаҳо, эл жавҳари жонин чиқардинг,

Жавоҳир ҳирсидин бедод этиб фош.

Чу ўлгунгдур не осиғ тўкмак они

Мазоринг узра андоқким, ушоқ тош.

Мазмуни: эй шоҳ, жаво­ҳир­га ҳирс қўйиб, халқнинг жо­нини олдинг, унга зулм қил­динг. Бир кун ўласан, қаб­ринг устига тўкиладиган май­да тош каби жавоҳир тўп­ла­моқдан не фойда?

"Хазойин ул-маоний"нинг биринчи девонига кирган ак­сарият асар­лар шоирнинг навқирон йигитлик даврида яратилган бўлиб, бу даврда она юртдан айрилиқ жафо­сини кўп чек­ди. Шунинг учун бу даврда ярат­ган ғазаллари, рубоий­лари, қитъалари ва назмнинг бошқа жанр­лари­даги асар­ларида ватанни қўмсаш, она юртдан йироқда пайтидаги ёлғизлик, вафо­сиз­лик ва ғам-андуҳ мотив­лари кўпроқ намоён бўлган. "Fаройиб ус-сиғар" девони­дан ўрин олган ру­боийлар­нинг аксариятида ана шу руҳ балқиб туради.

Оллимда табиби чорасозим ҳам йўқ,

Ёнимда рафиқи дилнавозим ҳам йўқ.

Теграмда аниси жонгудозим ҳам йўқ,

Бошимда шаҳи бандавозим ҳам йўқ.

Шоир она юртдан йироқда дардига малҳам бўлгувчи табиб ҳам, ёнида жон куй­ди­рувчи дўст ҳам, бошида пар­вариш қилувчи шоҳ ҳам йўқ­лигидан шикоят қилади.

Ким кўрди экин жаҳонда оё хушлуқ,

То бир киши айлагай таманно хушлуқ.

Юз йилда агар бир ўлса пайдо хушлуқ,

Омодадур ёнида юз нохушлуқ.

Ёки:

Ўлсам ясаманг мунда мазоримни менинг,

Юклаб элитинг жисми фигоримни менинг.

Ўтру чиқариб аҳли диёримни менинг,

Кўйида қўюнг тани низоримни менинг.

Олдинги рубоийда жаҳон­да ҳеч ким хурсандчилик кўр­маганлиги, юз йилда бир мар­­­та хурсандчилик пайдо бўлганда ҳам у билан бирга но­хушлик ҳам бўлиши ай­тил­са, кейинги рубоийда она юртга садоқат, соғинч ҳисси намоён бўлади. Шоир яра­дор, жароҳатли танини ўз юртига кўтариб олиб кетиш­ларини, аҳли диёри қарши­сига элтишларини сўрайди. 

Алишер Навоий асар­лари­да Ватан туйғусининг куй­ланиши бугунги кунда бар­ка­мол авлоднинг вояга ети­шида, уларда ватанпар­вар­лик, халқпарварлик фазилат­ларини камол топтиришда ўзи­нинг тарбиявий аҳа­мия­тини заррача бўлса ҳам йў­қот­ган эмас. Биз Алишер Навоийнинг ватанга муҳаб­бат, садоқат ва фидойиликка чорловчи асарларидан ҳа­миша сабоқ оламиз.
 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 130 | Добавил: admin-1 | Теги: Алишер Навоий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]