Главная » 2017 » Февраль » 8 » Шоирларнинг султони
08:23
Шоирларнинг султони

Ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир, олим, давлат арбоби Алишер Навоий ҳазратлари ўзининг бутун мазмунли умрини миллий тил, адабиёт, маданият ва миллий маънавиятни ривожлантиришга, бошқа миллатларнинг қадриятларини ҳурмат қилишга, умуман олганда, комил инсонни тарбиялаш масалаларига бағишлаган эди. Улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳазратларининг жаҳон адабиёти ва маданиятига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Пре­зиденти Ислом Каримов Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратларини "Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиё­лар­нинг ав­лиёси, мутафаккир де­сак, мутафак­кир­лар­нинг мутафак­кири, шоир десак, шоир­лар­нинг сул­то­ни­дир", деб таърифлаган эди­лар.

Мустақил Ўзбекистон давлатида ҳазрат Мир Алишер Навоийга юксак ҳур­мат ва эҳтиром кўрсатилди. Муҳ­тарам юртбошимиз Ислом Каримов­нинг ташаббуслари билан 1991 йил­нинг 28 сентябрида давлатимиз пой­­тахти Тошкент шаҳрида Алишер На­воий ҳазратларининг маҳобатли ҳай­кали ўрна­тил­ди ва ҳайкал ўрнатил­ган майдоннинг ат­ро­фида миллий боғ яратилди. Бугун бу боғ мам­ла­ка­тимизнинг энг катта сайлгоҳига айланган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Аб­дуғаниевич Каримов 1999 йил 16 декабрда Навоий шаҳ­рига таш­риф буюрган­лари­да, "Нега Навоий шаҳ­рида Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилмаган?" де­­ган са­волни қўйдилар ва шоир номи би­лан ата­лув­чи ша­ҳарда Алишер Навоий­нинг ҳайкалини ўрнатиш ҳам­да ҳазратнинг 560 йил­лик тў­йини Навоий шаҳ­ридан бошлаш кераклиги тўғрисида кўр­сатма бердилар. Шундан сўнг, Навоий шаҳ­рида Алишер На­воийга ҳайкал ўр­натиш ва улуғ муаллимнинг 560 йиллик тў­йига тай­ёргарлик кўриш иш­лари бошлаб юборилди. Шоир ҳайкалини яра­тиш бўйича танлов эълон қилинди. Тан­ловда Э.Алиев, Н.Банд­зиладзе, В.Дегтя­рёв­лар ишлаган ҳайкал маъ­қулланди.

Навоий вилояти ҳокимининг 2000 йил 9 сен­тябрдаги қарори асосида 2001 йил­нинг 20 ап­релида Навоий шаҳридаги "Фар­ҳод" ма­да­ният саройида Алишер На­воий та­вал­луди­нинг 560 йиллигига бағиш­лан­ган "Алишер Навоий ижоди ва маънавий та­рақ­қиёт маса­лалари" мавзусида респуб­лика ил­мий-наза­рий конференцияси ташкил этил­ди. Кон­фе­ренцияда республикамиздаги барча таниқ­ли навоийшунос олимлар, ада­биёт мухлис­лари, кенг жамоатчилик иштирок этишди. Бундан ташқари, Навоий шаҳрининг мар­казидаги "Ёшлар кўли" атрофидаги 107 гектардан иборат майдонда Алишер На­воий номидаги маданият ва истироҳат боғи­ни таш­кил этиш ва боғ марказига шоирнинг ҳай­калини ўрнатишга тайёргарлик ишлари қиз­ғин олиб борилди.

2001 йил 24 август, соат 7.00. Буюк шоир ҳайкалининг очилиш тантанаси. Алишер На­воий ҳайкали ўрнатилган майдон қаршиси­да­ги супа. Республикамиз ва вилоя­ти­миз­нинг етук навоийшунос олимлари, меҳ­нат фахрийлари ва нуроний оқсоқоллари, таш­­килот, муассаса, корхоналар раҳбар­лари, ёшлар вакиллари тўпланишган.

Президент Ислом Каримов ўтирган ма­шина келиб тўхтади. Барча ўтирганлар ўрин­ларидан туришди. Ислом Каримов машина­дан тушиб, ҳамма билан самимий салом­лаш­ди. "Барчамизга ҳазрат Навоий ҳайкали му­борак бўлсин", деб, ўзига тайёрланган жой­га ўтирди. Ёнида ўтирган Абдураҳим бобо Маҳмудов (у кишини Аллоҳ раҳматига олсин) билан қўл бериб кўришди, ҳол-аҳвол сўради. Абдураҳим бобонинг нима иш қил­га­нию, бугунги ўзгаришлар ҳақидаги фикр­лари билан қизиқди. Ўзбекистон Мусулмонлари диний идо­раси раиси, муфтий Абдурашид қори Баҳромов Қуръон оятларидан тиловат қилиб, шоир руҳониятларига бағишлади, дуойи фотиҳа ўқилди. Шундан сўнг, Пре­зи­ден­тимиз шоир ҳайкалининг атроф­ларини кузатдилар, тегишли му­та­сад­­диларга бу жойни янада обод этиш бўйича кўрсатмалар бер­дилар. Шоир ҳайкали пойига ке­либ, ҳаз­рат Алишер На­воий­га таъзим бажо келтир­дилар ва йиғил­ган­лар­ни табриклаб, буюк шои­ри­мизнинг ижоди ва фаолия­ти­нинг бу­гунги ҳаётимиздаги ўрни ҳақида нутқ сўз­лади­лар. Навоийлик меҳнат фах­рий­си, ада­биёт фани ўқитув­чиси Ҳамид бобо Мав­ло­нов, шои­ра Наталья Панова ва "Зул­фия" номидаги Давлат му­кофоти соҳи­баси Зе­бу­нисо Иса­новалар Али­шер Навоийнинг ижо­дидан наму­налар ўқидилар. Пре­зи­ден­тимиз тад­бир тугаши ара­фасида ёшлар ва­киллари ва нуроний оқсоқоллар билан ало­ҳи­да-алоҳида самимий суҳбат­лаш­дилар. Бу учрашув ҳам­мамиз учун унутилмас тари­хий воқеа бўлди.

Юртбошимизнинг Али­шер Навоий ҳайкали ат­рофла­ри­ни янада обод этиш тўғрисидаги кўр­сатмалари сўз­сиз бажа­рилди ва бу жой бугун му­қаддас зиё­ратгоҳга ай­ланган. Ви­лоят­да ўтка­зиладиган умумхалқ байрамлари, Алишер Навоий таваллуд куни­га бағиш­ланган тад­бир­лар шоир ҳай­кали пойига гуллар қўйиш­дан бош­лаш одат туси­ни олган. Бундан таш­қари, янги оила қу­ра­диган ёш­ларимиз, ал­батта, ҳаз­рат Али­шер На­воийни зиёрат қила­дилар ва у киши­нинг ҳайкали по­йи­га гуллар қўядилар.
 

Категория: Культура | Просмотров: 129 | Добавил: admin-1 | Теги: Алишер Навоий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]