Главная » 2017 » Январь » 22 » Янги лойиҳа ишга тушди
11:09
Янги лойиҳа ишга тушди

Ўтган йилнинг сентябрида "Навоий ИЭС" АЖ ва Япониянинг "Mitsubishi Hitachi Power Systems" ва "Mitsubishi Corporation" компаниялари ўртасида қуввати 450 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида шартнома имзоланган эди.

Яқинда станция мажлислар за­ли­да хорижий ҳамкор ташкилотлар иш­­тиро­ки­­да кенгаш бўлиб ўтди. Ун­да қури­лиш майдончасининг муҳандислик ком­­муникациялари­ни улаш, қурилиш­нинг тармоқли ва оралиқ жадваллари, меҳнат му­ҳо­фазаси ҳамда бошқа кўп­лаб ма­салалар кўриб чиқилди.

Шуни айтиш керакки, пудратчи то­­­мо­нидан қурилишга жалб қилин­ган ком­паниялар қаторида Туркия­нинг "Chalik Energy" компанияси ҳам бор. Япониялик ҳамкорлари­миз станцияда амалга оширилган ва ҳозирги кунда барқарор ишлаб тур­ган, қуввати 478 ме­гаватт бўл­ган буғ-газ қурилмаси лойиҳа қу­ри­лишида иштирок этган ушбу ком­паниянинг биз билан иш­лаш­да орттирган тажрибасидан фой­даланишга қарор қилганликлари диқ­қат­га сазовордир.

Тез кунда қурилиш майдонча­си­да офис­лар, очиқ ва ёпиқ омбор­хоналар, устахоналар, ошхона, хо­димлар учун ётоқ­хона ҳамда дам олиш хоналари қурилиши бош­лаб юборилади. 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 61 | Добавил: admin-1 | Теги: Навоий вилоят, Навоий ИЭС АЖ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]