Главная » 2017 » Январь » 22 » Ишга туширилганига бир ой тулган муддатда «Амантайтау» кони узининг биринчи махсулотини берди.
16:21
Ишга туширилганига бир ой тулган муддатда «Амантайтау» кони узининг биринчи махсулотини берди.

Навоий кон-металлургия комбинатининг энг йирик, уттизга якин булинмаларни узида жамлаган, 18 минг нафардан ортик, турли касб эгалари мехнат килаётган Марказий кон бонкармаси республика иктисоди баркарорлигида уз урнига эга корхона эканлиги барчамизга гурур багишлайди. Кейинги йилларда хукуматимиз ва комбинат рахбарияти эътибори туфайли бошкармада улкан узгаришлар содир булдики, бу хол республикамиз иктисодиёти учун зарур махсулотлар хажмини ошириш имконини бераётгани билан ахамиятлидир.

Якиндагина, аникрок айтадиган булсак, утган 2016 йилнинг сунгги ойида МКБ тасарруфида яна бир олтинни уюмлаб эритмага утказиш технологиясида ишловчи "Амантайтау" кони кайта иш бошлагани тугрисидаги кувончли янгилик билан барчамиз 2017 йилни кутиб олган эдик. Янги йилнинг дастлабки ойи хам бизни яна хушхабар билан сийламокда. Йил бошидаёк ёш корхонанинг илк, софлик даражаси «туртта туккиз»га тенг асл мах,сулоти комбинатнинг нодир металлар омборига келиб тушди.

Хозирча Марказий Амантайтау ва Нукракон каръерларидан иборат Амантайтау конида олтинни уюмлаб эритмага утказиш ва олтин ажратиш цехлари фаолият юритаяпти. Олтин ажратиш цехида йирик майдалаш ва майдалаш, ишкорлаш, сорбциялаш ва десорбциялаш, техник лаборатория хамда тайёр махсулот участкалари мавжуд. Цехнинг дастлабки хом ашёси-оксидли руда Марказий Амантай конидан казиб олинмокда. Бугунги кунда Амантайтау конида барча ишлаб чикариш режалари тулик бажарила бошланди. Коннинг барча участкалари тулик хажмда ишламокда.

Шу уринда айтиб утиш лозимки, корхона ёш кадрлар потенциалига эга. Ишчи-ходимларнинг асосий кисмини ёш мутахассислар ва Зарафшон Саноат касб-хунар коллежи битирувчилари ташкил этади. Шунга карамасдан туриб конда ишлаб чикаришдаги барча технологик параметрлар ва ижтиомий масалалар уз вактида хал этилиб, режа топширикдар муддатидан олдин адо этилишига эришилмокда. Утган муддат оз булишига карамай махаллийлаштириш дастури буйича хам катта ишлар бошлаб юборган. Айни кунда фаолият юритаётган 350 нафар мутахассис кадрлар сафи тез кунларда 700 нафарга етказилиши кузда тутилмокда. Уз сохасининг билимдонлари саналган кончилар, металлурглар, таъмирчи-чилангарлар, электромонтёрлар, маркшейдерлар, бургиловчи ва портлатувчилар мех;нат килаётган кон жорий, 2017 йилда технологик жараёнларни тулик автоматлаштириш буйича кенг куламли ишлар амалга оширилади. Бу дегани эса, кейинчалик 5-Гидрометаллургия заводи сифатида фаолиятини давом эттириши мулжалланаётган, йиллик лойих,а куввати 1 миллион тонна рудани кайта ишлашга ихтисослашган Амантайтау мамлакат иктисодиёти баркарорлиги ва ривожига узининг салмокди улушини куша олади. Марказий кон бошкармасида стратегик махсулот ишлаб чикариш хажми ошиб, комбинатимиз ишлаб чикариш салохияти янада юксалади.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 113 | Добавил: admin-1 | Теги: Навои, узбекистон, Амантайтау, НКМК | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]