Главная » 2017 » Январь » 20 » Сифатли маҳсулотлар билан соғлом рақобатга
10:04
Сифатли маҳсулотлар билан соғлом рақобатга

Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожланти­риш учун тараққий этган хорижий иқтисодий зоналар тажрибаси­нинг қўлланилиши бугун дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда.

Айниқса, "Навоий" эркин иқ­ти­содий зонасининг истиқбол режасида чет эл капиталининг янада фаолроқ жалб этилиши, хорижий инвестициялар ишти­рокидаги корхоналар фаоли­яти­ни қўллаб-қувватлаш, ин­весторлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, шаклланган ташки­лий тизим ва мустаҳкам мод­дий-техника базалари амалда ўз самарасини бераётир. Бу эса юртимизда биринчи таш­кил этилган "Навоий" ЭИЗда аксини топмоқда.

Вилоятимизда эркин иқтисо­дий зонага асос со­линганда, "Шўртангаз" газ-кимё мажмуа­си­нинг умумий ло­йиҳа қиймати қарийб 12 мил­лиард сўм бўлган "POLIPROPI­LEN QUVURLAR" шуъба корхо­на­си­нинг биринчи пойдевори қўйилди. Турли ўл­чамдаги по­ли­этилен қувурлар ишлаб чиқа­ришга ихтисослаш­ган корхона Хитой, Италия, Австрия, Герма­ния давлатла­ри­нинг энг замо­на­вий ва илғор технологиялари билан жиҳоз­лан­ди. 20 милли­метр­дан 250 миллиметргача бўл­ган қувурлар ҳамда 16 мил­лиметрдан 110 миллиметргача  ўлчамдаги 76 турдаги уловчи деталлар асо­сан ҳар хил ҳаро­ратдаги иссиқ ва совуқ сув таъ­­минотидаги энг юқори ишчи бо­симига чи­даш бера олади. Хизмат кўр­сатиш муддати 50 йилга кафо­латланган.

— Корхона юз фоиз маҳаллий хомашё билан ишлайди. Хом­ашё билан тўлиқ "Шўртангаз" газ-кимё мажмуаси таъмин­лай­ди. Қувурларимиз иссиқ-со­вуқ сувнинг ўн атмосфера бо­симига дош бера олади. Ҳо­зирча вилоя­тимиздаги йирик корхоналар­дан НКМК, "Навоий ИЭС", на­мунали лойиҳа асоси­даги уй­лар ва кўп қаватли ту­раржой биноларининг пудрат­чи таш­ки­лот­лари, Қорақалпо­ғистон Рес­публикаси ҳамда Хоразм вилоятлари асосий буюртма­чиларимиз ҳисоблан­са-да, Қо­зоғистон, Қирғизис­тон, Туркма­нистон, Тожикистон каби қўшни республикаларда ҳам қизиқиш ортмоқда. Ҳозир ана шу давлат­ларга экспорт қилиш режалари ишлаб чиқи­лаётир. Яқин кела­жакда шарсимон кран­лар, маи­ший ва саноат учун очиб-ёпа­диган жўмраклар, ра­диа­торлар учун бурчакли ва ай­лана там­балар ишлаб чиқа­риш ҳам йўлга қўйилган, — дей­ди кор­хо­на бош муҳандиси Ҳам­дам Кари­мов. — Яқин кун­ларда уй-рўзғор буюмлари, по­лимер қу­вурлар ишлаб чиқа­риш бў­йича бизнес-режа тай­ёр­ланмоқ­да.

Барча қўшимча тўловлар кор­хона маҳсулотларининг харид нархига киритилган. Асосийси, етти йилга солиқ тўловларидан озод қилинган корхонада ўтган давр ичида қарийб 2 миллиард сўм маблағ тежаб қолинди. Бу маблағлар корхонани янги тех­нологиялар билан жиҳозлаш, ишчи-ходимларни ижтимоий ҳи­моя қилишга йўналтирил­моқда. Уларни корхонага олиб келиш, иш тугагач, уйларига ет­казиш учун махсус автобус ажра­тил­ган. Иссиқ овқат таш­кил қилинган.  Ҳозиргача корхо­на томонидан ажратилган ссу­далар натижа­сида 50 нафар ишчи-хизматчи намунали ло­йи­ҳа асосида қурилган уйларга эга бўлди.

Бугун бозор иқтисодиёти соғ­лом ва кучли рақобатни ри­вож­лантирар экан, айнан ана шу талабларга жавоб бера оладиган маҳсулотларни иш­лаб чиқариш олдимизда турган асосий вазифалардан бири. Корхона маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган рақобатбар­дош маҳсулотлари билан жаҳон бозорига кириб боришни кўз­лаётир. Жамоа ана шу устувор вазифалар қўяётган талаблар асосида меҳнат қилмоқда.

 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 74 | Добавил: admin-1 | Теги: Навоий эркин иқ­ти­содий зона | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]