Главная » 2017 » Январь » 20 » Эл суйган шоир
15:31
Эл суйган шоир

Навоий шаҳридаги 10-мактабгача таълим муасса­сасида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб бадиий-адабий тадбир ташкил этилди. Унда муассаса ходимлари, шунингдек, яқин атрофдаги маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Муассаса маданий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими М. Давлатова ўзбек адабиёти ва маданияти ри­во­жига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг ҳаёт йўли, унинг ўзбек ва жаҳон ада­би­ё­тидаги ўрни ҳақида сўз юритиб, у кишининг соҳага кириб келиши собиқ иттифоқ тузуми даврига тўғри кел­ган бўлса-да, ижоди ўзига хос, такрорланмас талқин­ларда акс этганлиги, ўз даврининг адолатсиз тузумидан норо­зилик, ижтимоий турғунлик, эгасизлик, қулчилик, машъум якка ҳукмронлик ва маккорона кўри­ниш­даги истибдод найрангларига қарши исёнкор ва туғёнли сўзни қўрқмай дадил ифода этганлигини фахр билан эътироф этди.

Тадбирда, шунингдек, "Нидо" достони, "Орзу чашма­си", "Қўшиқларим сизга", "Юрак ва ақл", "Менинг юлду­зим", "Ёшлик девони", "Чароғбон", "Муҳаббат", "Ҳозир­ги ёш­лар", "Қуёш маскани", "Тирик сайёралар", "Руҳлар исёни" каби асарлардан парчалар ўқилди. Иштирок­чилар шоир­нинг ҳаёти ва ижод йўли, у қолдирган бебаҳо адабий хази­нада акс этган кўргазмани ҳам томоша қилдилар.

 

 

Категория: Культура | Просмотров: 82 | Добавил: admin-1 | Теги: ўзбек адабиёти, Эркин Воҳидов | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]