Главная » 2016 » Декабрь » 17 » Ўзбекистон — Корея: “Дўстлик” боғи
09:14
Ўзбекистон — Корея: “Дўстлик” боғи

Маълумки, Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея Республикалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик, дўстона муносабат узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда. Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг Жанубий Корея Республикаси 1991 йил 30 декабрда Осиё — Тинч океани минтақаси давлатлари орасида биринчи бўлиб, давлатимиз мустақиллигини тан олганди. Кўп ўтмай, икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Шундан буён муносабатлар ижобий руҳда, муваффақиятли тарзда ривожланиб бораяпти.
Буни биргина "Навоий" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида, Корея Республикасининг инвестициялари иштирокида самарали фаолият юритиб келаётган "UzEraeCable", "O'zEraeAlternator", "Navoiy Beauty Cosmetics" каби ўндан ортиқ қўшма корхоналар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
2012 йилнинг 24 октябрида вилоят ҳокимлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида музокаралар баённомаси ҳамда 2013 йилнинг 3 декабрида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳукуматлари ўртасида доиравий келишув имзоланган эди. Унга асосан, 2013 — 2016 йилларда Корея ҳукуматининг 2,5 мил¬лион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағи ҳисобидан иқтисодий зона атрофида140 гектар майдонга 150 минг туп дарахт кўчати ўтқазиш белгиланганди. Ҳудуд атрофини кўкаламзорлаштириш орқали бу ерда чангланишни камайтириш, ерлар чўллашининг олдини олиш, муҳит ҳолатини яхшилаш ва вилоят аҳолисининг фаровонлигини таъминлаш лойиҳанинг асосий мақсади этиб белгиланди.
Ўтган давр мобайнида лойиҳа доирасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, агентликнинг "SK Forest" компанияси ва вилоят ўрмон хўжалиги жамоалари ҳамкорлигида 130 минг тупдан ортиқ қора арча, қарағай, катальпа, тут, қайрағоч, айлант, гледичия, туя каби манзарали, бодом, ўрик, жийда каби мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, кўчат етиштириш мақсадида бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилди ва у ускуналар билан жиҳозланди.
Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 15,6 миллиард сўмлик сув етказиб берувчи насос станцияси, сув тақсимлаш пункти қуриб, фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, "SK Forest" буюртмасига асосан, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан ярим гектар майдонда "Дўстлик" боғи барпо этилиб, бундан роппа-роса бир йил муқаддам топширилган эди. Мазкур лойиҳа давомида вилоятимиз мутахассислари Корея Республикасида малака ошириб қайтишди. 13 декабрь куни кўкаламзорлаштириш лойиҳасининг якунига бағишланган анжуманда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари С. Ҳамроев, KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Им Джонг Хи хоним, лойиҳа менежери, профессор Юн Тхек Синг, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги халқаро бўлими бошлиғи А. Захидуллаев ва бошқалар вақт ўтиб, бу боғлар ҳудуди кўркам, гўзал масканга айланишига ва юртдошларимиз уларни асраб-авайлашига, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги алоқалар бундан буён ҳам изчил давом этишига, юқоридаги лойиҳа муносабатларнинг янада ривожланишида муҳим ўрин эгаллашига, келажакда янада кўплаб ҳамкорликдаги лойиҳалар амалга оширилишига умид билдиришди.
Тадбир якунида амалга оширилган ишларни қабул қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди ва "Дўстлик" боғининг ҳамда иссиқхонанинг рамзий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 181 | Добавил: admin-1 | Теги: Ўзбекистон, Жанубий Корея Республика, Дўстлик боғи | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]