Главная » 2016 » Декабрь » 16 » Ислоҳотлар изчиллиги — тараққиёт тамал тоши
12:34
Ислоҳотлар изчиллиги — тараққиёт тамал тоши

Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида эришилаётган ютуқларимизни, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, албатта, электр энергиясисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кундалик ҳаётимизда эса бу беминнат "хизматчи"нинг ўрни беқиёс. Ана шундай бебаҳо неъматни ишлаб чиқаришда минглаб фидойи инсонлар кунларни тунларга улаб, меҳнат қилишмоқда.
Ўзбекистон саноатида вилоятидаги электр энергия ишлаб чиқарувчи, эксплуатация қиладиган, белгиланган манзилларга узлуксиз етказиб берувчи корхоналар ҳам етакчи кучга айланган.  
"Навоий ҲЭТК" АЖ томонидан ҳам истеъмолчилар учун электр энергия таъминотини яхшилаш бўйича аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда.
2016 йил 11 ой давомида Навоий вилояти бўйича 9587 та улгуржи ва 146 072 та аҳоли истеъмолчисига 5 797 451,160 минг кВт соат ёки 1 011 838,0 миллион сўмлик электр энергияси етказиб берилди. 
Намунавий лойиҳалар асосида 24 та массивда 800 та янги қурилаётган уй-жойлар ташқи электр таъминоти бўйича 19,45 километр 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи ва 13 комплект 0,4-6/10 кВли трансформатор нимстанциялари қурилди ва 1 миллиард 712 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, 4750 та аҳоли хонадони электр энергия билан таъминланди.       
2015-2019 йилларда 0,4-35 кВли паст кучланишли электр хўжаликларини модернизация ва реконструкция қилиш дастури дои-расида 20,11 километр 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи ва 7 комплект 0,4/6-10 кВли трансформатор қурилиб, 5430,1 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди.
"Самарқанд-Бухоро" тезюрар поезди темир йўли электр энергия таъминоти учун Қизилтепа туманидаги 38 разъезддаги таянч ПС учун 4,0 километр 110 кВли ЎЭУТ қурилди. Самарқанд-Бухоро темир йўли билан кесишувчи 6 та 110 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи габарит бериши учун 1,1 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари қайта қурилди.
Куз ва қиш даврида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида юқори ва паст кучланишли 1274,21 километр 0,4-110 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари ва 314 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Жами 2016 йил¬да таъмирлаш ишларига 1030,62 миллион сўм маблағ сарфланди ва 145 та маҳаллада 33500 та аҳоли истеъмолчиларининг электр энергия таъминоти яхшиланди. Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор туманларидаги мавжуд 14 та трансформатор пункти юқори қувватлисига алмаштирилди.           
Бундан ташқари, тизимда қувват танқислиги вақтларида автоматик қурилмаларнинг ишлаб кетишини олдини олиш ҳамда электр қурилмаларни ҳалокатли ҳолатлардан сақлаб қолиш мақсадида, йирик саноат истеъмолчилари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда чеклаш графиклари тузилган.
Хатирчи туман истеъмолчиларини электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 110/35/10 кВли "Кўксарой" ва "Хатирчи" нимстанциялари оралиғида 23,14 километр 110 кВли ҲЭУТ қурилди ҳамда 110 кВли ОРУга 2 комплект 110 кВли замонавий электргазли ўчиргич ўрнатилди ва 5100,0 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди. Навбаҳор туманида жойлашган 110/35/10 кВли "Янгиқўрғон" нимстанциясидаги 10 кВли КРУН тақсимлаш қурилмаси замонавий вакуум ўчиргичли КРУНга алмаштириш ишлари бажарилди. Ҳозирги кунда оператив бошқарув биносини қайта қуриш ишлари якунланиш арафасида. Қизилтепа туманидаги 220/110/10 кВли "Навои насосная" нимстанциясидан 110/35/10 кВли "Зарметан" нимстанциясигача 30 км. 110 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ишларини бажариш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. Навоий шаҳри "Навоийазот" АЖ ва "ГМЗ-1" корхоналари оралиғида жойлашган кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган 39 та тадбиркорлик субъектини электр энергия билан таъминлаш мақсадида 2 комплект 630/6 кВли трансформатор нимстанцияси ва 4,7 километр 0,4 — 6  кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилди. 
Аҳолини электр таъминотига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури доирасида 2016 йилда 37,8 километр электр тармоқлари ва 23 та трансформатор нимстанциясини янгидан қуриш ҳамда 3 километр электр тармоқлари реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, мазкур лойиҳани амалга оширишда Халқаро Ислом тараққиёт банки маблағларининг жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 41 километр электр тармоқлари ва 23 та трансформатор нимстанцияси қурилди ҳамда 3 километр электр тармоқлари реконструкция қилинди.
Трансформаторларга қўшимча ёғ қуйиш учун "Навоийнефтбаза" УК билан 55 тонна маҳсулотга шартнома тузилди. Мавсум давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб бориш учун энергетика тизими юкламасини максимум соатларда пасайтириш тадбирлари ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда тасдиқланди. Бундан ташқари, электр узатиш тармоқларига халақит бериб турган дарахт шохлари кесилиб, носоз изоляторлар алмаштирилмоқда ва таянч оралиғидаги бўшашиб қолган симлар тортилиб, уламалар бартараф этилди. 2017-2021 йилларда вилоят бўйича жами 261,1 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 454,2 километр 0,4-10 кВли тармоқни реконструкция қилиш, 395,7 километр 0,4-10 кВли тармоқни модернизация қилиш, 188 та 0,4/6-10 кВли ТП қуриш режалаштирилган.
Тизимдаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилайди, тармоқлардаги энергия йўқотишларни камайтириб, ҳисобга олиш самарадорлигини оширади.

 

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 81 | Добавил: admin-1 | Теги: Навоий ҲЭТК АЖ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]