Главная » 2016 » Декабрь » 7 » Таэквондо бўйича ёш чемпионлар
19:21
Таэквондо бўйича ёш чемпионлар

Бундан ўн олти йил аввал Навоий шаҳридаги "Меъмор" маҳалласида яшовчи Эшмўминовлар хонадонида эгизак фарзандлар — Зуҳрахон ва Ҳасанжон дунёга келганида бу оилага кўпчилик ҳавас билан қараганди. Оила бошлиғи Толиб ака эса ўшанда қариндош-уруғу қўни-қўшниларнинг табригини қабул қиларкан, аёли Мунирахонга "Эгизакларни шундай тарбиялашимиз керакки, улар ҳақиқатан ҳам ҳавас қилса арзигулик инсонлар бўлиб улғайишсин", дея ният қилганди. Мана, эзгу тилак ижобат бўлиб,  Зуҳрахон ва Ҳасанжон бугун нафақат маҳалланинг, балки вилоятимизнинг фахрига айланди.

Зуҳра Очилова айни пайтда На­воий олим­­пия захиралари коллежида таҳсил олмоқда. У 12 ёшидан буён спорт билан мун­­тазам шуғулланиб келади ва ул­кан ютуқларни қўлга ки­рит­ган. 2014 йилда Тош­кент шаҳ­рида ўтказилган Таэквондо бў­йича Ўзбекистон ўсмирлар чем­пионати ҳамда "Корея карвони — Марказий Осиё — 2014" му­со­бақасидағолиб­лик­ни қўлга ки­­ритди. Корея элчи­хонасининг Фахрий ёр­лиғи би­лан тақдир­лан­ган ёш спортчи 2015 йилда Олмаота шаҳрида ёшлар ўр­та­сида ўтказилган Қо­зоғистон хал­қаро тур­нирида I да­ражали диплом ва олтин ме­­даль со­ҳибаси бўлди. Шу йили у Анди­жон шаҳ­рида 1998-2000 йил­лар­да туғилган ўс­мирлар ўр­та­сида ўтказилган Таэквондо WTF бўйичаЎз­бе­кистон Рес­пуб­­ли­каси чем­пио­натида ҳам му­ваф­­фа­қиятли иш­ти­рок этиб, барча тенгдош­ларидан устун­ли­­гини намойиш қилди. Ус­този Равшан Со­лиев би­лан олиб борилган тинимсиз машқ­лар, ғалабага бўлган ишонч ва мақсад сари инти­лиш Зуҳрани юксак марралар сари чорлади. "Спорт устаси", деган ша­раф­ли ном­га сазовор қиз бугун I ДАН қора бел­боғ со­ҳибаси, беш карра Ўзбекистон чем­пио­ни, мамлакат терма жа­моаси аъзо­си.

— Яхши спортчи, яхши фар­занд ва энг муҳими, яхши ин­сон бўлишни орзу  қи­ла­ман, — дейди  Зуҳрахон зукколик  би­лан. — Мамлакатимизнинг Би­ринчи Прези­ден­ти Ислом Ка­ри­мов раҳнамолигида мус­та­қиллик йилларида ёшлар ка­молотига кат­та  аҳамият қара­тилди. Ўғил-қизларнинг барча со­ҳаларда, хусусан, спортда ҳам фаол­лигини ошириш йў­ли­да салмоқли иш­лар амалга оши­рилди. Биз ёшларнинг маъ­нан ва жисмонан баркамол ин­сон бў­либ вояга етишимизга кўмаклашиш мақ­садида юрти­миз­нинг барча ҳудудларида, жум­­ладан, Навоий шаҳрида ҳам замонавий ва қулай ша­роит­лар яратилган спорт маж­муалари бунёд этилмоқда. Мана шу им­ко­ниятлардан са­марали фой­да­ланган ҳол­да юр­тимиз бай­роғини янада ба­ланд кў­та­ришни мақсад қил­ган­ман.

З. Очилова спорт билан мун­тазам шу­ғул­ланиш баробарида фанларни яхши ўз­лаштириш­га, ота-онаси, устозлари ва ма­­­ҳалладошлари ишончини ҳа­миша оқлашга интилади. Му­раббийларининг кўмаги, қо­ла­верса, ўз устида тинимсиз иш­лаш, уз­лук­сиз машғулотлар Зуҳрани ғолиблик шоҳсупаси сари чор­лайверди.

— Зуҳра жуда тиришқоқ ва иро­дали, — дей­ди чемпион қиз­нинг устози, Навоий олим­пия за­хи­ра­лари кол­лежи ўқи­­тув­чи­си Му­қаддам Бо­ти­ро­ва. — Асо­сий­си, у вақт­нинг қадрига етади, бир со­ния­ни ҳам бе­са­мар ўтказ­мас­ликка ҳаракат қи­лади. Дарс­лар­дан сўнг маш­­­­ғулотларга қат­най­ди. Уйда ҳам спорт билан шуғулла­ниш­ни канда қилмайди. Вақт то­пиб, уй юмуш­ларига ёрдам беради. Бундан таш­қари, ўқув марка­зида пазан­далик сир­лари­ни ўр­­ганмоқда.

Зуҳранинг эгизак укаси Ҳа­санжон На­воий маданият ва санъат коллежида ўқий­ди. У санъатга ихлосманд бўлиш би­лан бир­­­­га, спортга ҳам қи­зи­қади. Бокс бўйича Ўз­­бе­кистон чемпиони.

— Мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенгроқ жалб этиш борасида амалга оши­рилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар самараси ўлароқ, маҳалламизда спорт билан шу­ғул­ланаётган ёшларнинг сафи тобора кен­гайиб бормоқда, — дейди "Меъмор" МФЙ раиси Холиёр Эшқобилов. — Айниқса, ви­лоятимиздаги энг катта спорт даргоҳ­лари­дан бири — "Ёшлик" спорт мажмуаси ай­нан бизнинг маҳалламизда қад ростлагани ўз натижасини бе­раяпти. Ҳозирда маҳал­ла­миз­нинг 60 нафардан зиёд ёшлари спорт­нинг қатор турлари билан мунтазам шу­ғулланмоқда. Улар­­нинг ўттизга яқини қиз­лар экани эътирофга лойиқ. Эгизак чем­пионларимиз — Зуҳрахон ваҲасанжон билан эса ҳақли ра­вишда фахрланамиз.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 134 | Добавил: admin-1 | Теги: Ўз­бе­кистон, таэквандо, спорт, Зуҳра Очилова, Хасанжон Очилов | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]