Главная » 2016 » Декабрь » 6 » Эълонни дастлабки натижалари
18:42
Эълонни дастлабки натижалари

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2016 йил 4 декабрь куни давомида онлайн тарзидаги брифинглар ташкил этиб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликни Президент сайловида овоз бериш жараёнларининг бориши тўғрисида хабардор қилиб борди. Марказий сайлов комиссиясининг "elections.uz" сайтида ҳар соатда сайлов ҳақидаги маълумотлар янгилаб борилди.

2016 йил 5 декабрь куни Ўз­бе­кистон Республикаси Пре­зи­­денти сайловини ёритиш бў­йича Республика матбуот мар­казида таш­кил этилган бри­­фингда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғ­бек Абдусаломов овоз бе­ришнинг жорий натижа­лари­ни эълон қилди. Унинг таъкид­ла­ши­ча, Ўзбекистон "Миллий тик­­­­ланиш" демократик пар­тия­сидан Ўзбекистон Респуб­ли­ка­си Президентлигига номзод Сар­вар Отамуратовга 421 минг 55 на­фар, яъни 2,35 фоиз сай­ловчи овоз берди. Ўз­бе­кис­тон Либерал-де­мократик партия­си­дан номзод Шавкат Мир­зиёев­­га сайлов­чи­ларнинг 15 мил­лион 906 минг 724 нафари ёки 88,61 фоизи овоз берган. Ўз­бекистон Халқ демократик пар­тиясидан Хатамжон Кет­мо­нов 669 минг 187 нафар ёки 3,73 фоиз, Ўзбекистон "Адо­лат" социал-демократик пар­тия­­сидан Наримон Умаров 619 минг 972 нафар ёки 3,46 фоиз овоз тўплади.

Брифингда М. Абдусаломов овоз беришда 17 миллион 951 минг 667 нафар, яъни рўйхатга киритилган сайловчилар уму­мий со­ни­нинг 87,73 фоизи иш­тирок этганини, сайлов де­мок­ратик тамойиллар асосида, мил­лий сайлов қонунчилиги ҳам­да халқаро ҳуқуқ норма­лари­га риоя этилган ҳолда ўт­ганини, овоз бериш тартиби­нинг бузилгани ҳақида маҳал­лий, халқаро ва хорижий ку­за­тув­чилар томонидан ҳеч қан­дай мурожаат бўлмаганини мам­ну­­ният билан таъкидлади.

Сайловнинг якуний нати­жа­лари 10 кун муддат ичида мат­буотда эълон қилинади.

Категория: Ўзбек тилида янгиликлар | Просмотров: 96 | Добавил: admin-1 | Теги: Ўзбекистон, сайлов | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]